Абу Жандал гуруҳи

1 ўн йил аввал 2331 siyrat.uz

Маккадаги заифҳол мусулмонлар ҳам бу сулҳдан беқиёс фойда олдилар. Отаси Суҳайл томонидан Ҳудайбиядан қайтариб олиб кетилган Абу Жандал мушриклар қўлидан қочиб, ўзи алоҳида гуруҳ тузиб, яшай бошлади. Унинг гуруҳига кўплаб қурайшликлар мусулмон бўлиб кела бошладилар. Қурайш Абу Жандалнинг ҳаракатидан қаттиқ ташвишга тушди. Чунки у Маккада Исломнинг тез тарқалишига сабаб бўлаётган эди. Абу Жандалнинг жамоати Абу Бусайрга жойлашиб олиб, катта Ислом даъвати ва қуввати марказига асос солдилар. Охири қурайшликларнинг ўзлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уларни ҳам Мадинага чақириб олишларини илтимос қилдилар. Шундай бўлди ҳам. Буларнинг ҳаммаси ушбу сулҳ келтирган яхшиликлардан эди. Энг муҳими, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тинчлик тарафдори, сулҳ тарафдори эканликлари, ҳилмлари, юмшоқликлари барчанинг Исломга ва мусулмонларга бўлган муносабатини яхши тарафга бурди. Ҳамма Исломга ва мусулмонларга ҳурмат назари билан қарай бошлади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ