Амр ибн Осснинг Исломга кириши

3 йил аввал 2195 siyrat.uz

Қурайш мушриклари Амр ибн Оссни Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонларни қайтариб олиб келиш учун Нажоший ҳузурига вакил қилиб юборган эдилар. Нажоший мушрикларнинг талабини рад қилиш билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ Пайғамбар эканликларини таъкидлаб, Амр ибн Оссни ҳам мусулмон бўлишга даъват этган эди. Бу ҳолат Амрга жуда ҳам қаттиқ таъсир қилганди. Хайбар фатҳ этилган йилда Амр ибн Осс, Холид ибн Валид ва Усмон ибн Толҳа учовлари Мадинага бориб, Исломни қабул қилганлар. Уларнинг Исломни қабул қилганларидан хурсанд бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Макка сизларга ўз жигарпорасини юборибди», деб марҳамат қилганлар. Исломга келмасдан олдин Амр ибн Осс Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уч ашаддий душманларидан бири эдилар. Кейинчалик Аллоҳ таоло у зотга тавба ва раҳматни ихтиёр қилиб, Исломга ҳидоят қилди. Амр ибн Осс Ислом ҳимоячиси ва фидокорларидан бирига айланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Осс ҳақида: «Маккаликлар кучимиз қаршисида таслим бўлдилар, Амр эса қалб амри ила келиб, мусулмон бўлди», деган эдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ