Хайбар урушининг ниҳояси

1 ўн йил аввал 1938 siyrat.uz

Мусулмонлар бир неча кунлаб давом этган кучли қамал ва шиддатли урушлардан кейин Хайбар қўрғонларини бирин-кетин фатҳ қилдилар. Охири келиб, яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сулҳ талаб қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўчириб юборишни ирода қилдилар. Улар бўлса: «Эй Муҳаммад! Бизни шу ерда қолдир. Биз бу ерларни тузатиб, экин экайлик. Бу ишни сизлардан кўра биз яхши адо этамиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг деҳқончилик ёки боғдорчилик қилишга вақтлари ҳам, ўринларига ишлайдиган хизматчилари ҳам йўқ эди. Шунинг учун чиққан ҳосилни тенг бўлиб олиш шарти ила яҳудийларнинг Хайбарда қолишларига келишилди. Ҳар йили ҳосил тўпланганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳуни юборар эдилар. У киши бориб, ҳосилни тенг иккига бўлар ва яҳудийларга «Хоҳлаган томонингизни олинглар», дер эди. Яҳудийлар бундай адолатдан қойил қолишиб, «Осмону ерларни қоим қилган нарса ҳам шу ўзи», дер эдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ