Диний бағрикенглик

3 йил аввал 2669 siyrat.uz

Хайбар ғазотида мусулмонларга ўлжага тушган нарсалар ичида Тавротдан бир қанча саҳифалар ҳам бор эди. Яҳудийлар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўша саҳифаларни қайтариб беришларини талаб қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни яҳудийларга қайтариб беришга амр қилдилар. Шундай қилиб, яҳудийлар учун муқаддас ҳисобланган саҳифаларга заррача зиён етказилмай, ўзларига қайтарилди. Бу Исломдаги диний бағрикенгликнинг ёрқин далилидир. Ўзларига душман бўлиб турганига қарамай, бошқаларнинг қадриятларини эъзозлаш − улуғ иш. Афсуски, бу бағрикенгликни бошқалар қила олмайдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ