Хайбар ғазотининг натижаси

3 йил аввал 1731 siyrat.uz

Хайбар ғазоти, шубҳасиз, мусулмонлар учун катта зафар бўлди. Хайбардаги яҳудийлар ўзларининг ҳарбий қувватлари, бойликлари, фаровонликлари, серҳосил зироатлари, ҳайвонот бойликлари, қурол-аслаҳалари, метин қўрғонлари билан машҳур эдилар. Шунингдек, уларнинг ичида машҳур доҳийлар ва Марҳоб ҳамда Ҳорис ибн Абу Зайнаб каби паҳлавонлар ҳам кўп эди. Ҳеч ким, хусусан, ўша минтақадаги қабилалар уларни енгилади, деб хаёлларига ҳам келтирмас эдилар. Мусулмонларнинг ана шундай кучга эга тарафни мағлуб этишлари мазкур устунликларнинг ҳаммаси улар томонга ўтганини, яқин ўртада мусулмонларга тенг келадиган куч қолмаганлигини билдирар эди. Бу эса атрофда тарозининг палласи қайси томонга оғишини кутиб турган кўплаб қабилаларнинг мусулмонлар томонига мойил бўлишини таъминлар, бошқаларнинг кўнглини қўрқинчга тўлдирар эди. Хайбар ғазотидаги зафар мусулмонларнинг ўзларига ҳам янги куч бахш этарди. Улар шу қадар катта қувватга эга бўлган душманни мағлуб этганларидан кейин бошқа душманларга қарши кураш осон бўлишини тушуниб етар эдилар. Кейинги ҳодисалар айни шу ҳолатни тасдиқлади. Хайбар фатҳидан кейин бирин-кетин бошқа фатҳлар мусулмонларга ёр бўла бошлади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ