Олийжаноблик

3 йил аввал 5621 siyrat.uz

Мадиналик ансорий мусулмонлар Маккадан келган муҳожирларга ажойиб биродарлик намуналарини, олийжанобликларни кўрсатишган эди. Улар дин қардошларига молу мулкларининг ярмини берган эдилар. Ана шу нарсалар қаторида хурмолар ҳам бор эди. Хайбардаги ўлжа тақсимлашда деярли ҳар бир муҳожир мусулмонга маълум адад хурмо тегди. Мусулмон муҳожирлар Хайбардан қайтиб келишлари билан хурмоларни ансорий биродарларига қайтариб бердилар. Чунки энди улар ҳам хурмога эга бўлган эдилар. Машҳур саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг оналари Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир неча адад Азқ номли хурмо берган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса уларни ўзларининг озод қилган чўрилари – Умму Айманга берган эдилар. У Зот Умму Сулаймга хурмоларини қайтариб бериб, Умму Айманга ҳар бир хурмо учун ўнтадан бошқа хурмо бердилар. Хайбар ғазотидан кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом катта саҳобалар бошчилигида турли жойларга жангчи гуруҳлар юбордилар. Уларнинг баъзиларида уруш бўлди, баъзиларида бўлмади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ