Исломий ўзгаришлардан бири

3 йил аввал 2198 siyrat.uz

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қазо умрасидан қайтаётганларида Ислом дини одамлар дунёқарашига киритган оламшумул инқилоблардан бири намоён бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамадан чиқмоқчи бўлиб турганларида шаҳидларнинг саййиди Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қизлари у зотга эргашиб, «Амаки, амаки», деб келиб қолди. Ҳазрати Али югуриб бориб, унинг қўлидан тутиб, Фотимаи Заҳронинг олдиларига олиб бордилар-да, «Амакингнинг қизини ол», дедилар. Ҳазрати Фотима қизчани кўтариб олдилар. Ўша ерда Али, Жаъфар ва Зайдлар қизчани ўз кафолатига олиш ҳақида талашиб кетишди:
Али розияллоҳу анҳу:
«Уни мен олдим. У амакимнинг қизи», деди.
Жаъфар розияллоҳу анҳу бўлса:
«У менинг амакимнинг қизи, хотиним унинг холаси бўлади», деди.
Зайд розияллоҳу анҳу ўз навбатида:
«У менинг биродаримнинг қизи», деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хола онанинг ўрнидадир», деб, уни холасига бериш ҳақида ҳукм чиқардилар. Шу билан бирга, қизчани кафолатига олиш учун талашган саҳобаларига илиқ сўзлар айтдилар. Ҳазрати Алига:
«Сен мендансан, мен сенданман», дедилар. Жаъфар ибн Абу Толибга:
«Менинг халқимга ва хулқимга ўхшадинг», дедилар. Зайд розияллоҳу анҳуга эса:
«Сен биродаримиз ва мавломизсан», дедилар.
Баъзилар «Бир етим қизни ўз кафолатига олиш учун талашсалар, нима бўлибди?» дейишлари мумкин. Лекин ушбу талашув бундан бир минг тўрт юз йилдан зиёдроқ вақт муқаддам бўлаётганига эътибор бериш керак. Бу талашув кечагина қиз болани ор билган, оиласида қиз туғилса, хафа бўлиб, юзи қорайиб кетадиган, уни олиб бориб, тириклай кўмиб юборадиган жамиятнинг кечаги аъзолари орасида бўлаётганига эътибор бериш керак.
Ҳа, Ислом инсониятни тезда жаҳолат ботқоғидан маърифат гулшанига олиб чиқаётган эди. Аммо атроф ҳали мазкур жаҳолатдан қутулмаган эди. Турли кучлар Исломни бўғиб ташлаш учун қўлидан келган ишни қилар эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ