Холид – аскарбоши

3 йил аввал 2707 siyrat.uz

Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганларидан кейин мусулмонлар ўзларига Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни аскарбоши этиб сайладилар. Энди байроқ Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қўлига ўтди. У киши ўта шижоатли ва ҳикмат билан иш юритадиган тадбиркор шахс эди. Айниқса, уруш сирларини жуда яхши билар эди. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу жанг қила бориб, аста-секин Ислом лашкарининг жануб томон силжишини йўлга қўйди. Душман эса шимол томон силжий бошлади. Қоронғи тушди. Одамлар урушни тўхтатишди. Икки томон ҳам дам олишни афзал кўрди. Качаси Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу кўпчилик жангчиларни Ислом лашкари турган жойнинг орқа томонига, турли жойларга ўрнаштирди. Кейин уларга худди орқадан мадад кучлари етиб келгандек овоз чиқаришни амр қилди. Жангчилар ўз амирларининг амрини аъло даражада бажардилар. Шу билан бирга, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу яна бошқа бир ҳарбий ҳийла ҳам ишлатди. Аскарнинг ўнг томонини чап томонга, орт томонини олд томонга алмаштирди. Эрталаб румликлар тамоман бошқача аскарларни кўрдилар. Румликлар ичида «Мусулмонларга мадад кучлари етиб келибди», деган шов-шув тарқалди. Уларнинг кўнглига қўрқув тушди. «Буларнинг уч мингтасининг иши кечаги кўрганимиз бўлса, мадад кучи келганидан кейин кўрадиганимизни кўрар эканмиз-да», деб қўрқиб қолдилар. Бу қўрқув уларни мусулмонларга қарши ҳужум бошлашдан тўсди. Шундай қилиб, Аллоҳ мусулмонларни сақлаб қолди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ