Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёрдам сўраш

1 ўн йил аввал 2113 siyrat.uz

Мазкур ҳодисалардан кейин Хузоъа қабиласининг одамларидан Амр ибн Солим ал-Хузоъий қабиласидан қирқ отлиқ билан Мадинаи Мунавварага қараб йўл олди. У тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб, тик турган ҳолда байт ўқиди. Унда у Пайғамбар алайҳиссаломга ўзлари билан Хузоъа ўртасида шериклик шартномаси борлигини эслатиб, ёрдам сўради. Қурайш у Зот билан тузган сулҳни бузганлигини, сувхонага келиб, рукуъ ва саждада турган кишиларни қатл қилганларини айтди. У Зот: «Сенга нусрат берилур, эй Амр ибн Солим!» дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Солимга ёрдам берилиши ҳақида гапирган бўлсалар ҳам, ҳақиқатни аниқлаш учун, гапнинг рост ёки ёлғонлигини текшириб кўрдилар. Шундан кейингина у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшга одам юбориб, хабарни айтдилар ва уларни уч нарсадан бирини танлашга чақирдилар: Хузоъалик ўлдирилган кишиларнинг хунини тўлаш. Аҳдбузарларни – Хузоъага қарши ҳужум уюштирган бани Бакрликларни ўз шериклигидан чиқариш. Аҳдни бузиб, уруш ҳолига ўтиш. Уларнинг бошлиқларидан бири аҳдни бузиб, уруш ҳолига ўтишни ихтиёр қилганларини айтиб, жавоб берди. Бу хабар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келганда саҳобаларга: «Худди сизларнинг ҳузурингизга Абу Суфён келиб, аҳдни мустаҳкамлашни ва унинг муддатини чўзишни сўрайдиганга ўхшайди», дедилар. Шундай бўлди ҳам. Қурайш ўз қилмишига надомат қилди. Ўзининг эсипастларидан баъзиларининг қилган аҳмоқлигидан афсусланди. Улар Абу Суфённи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига аҳдни мустаҳкамлашни ва унинг муддатини чўзишни сўраш учун юбордилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ