Қамал

1 ўн йил аввал 1891 siyrat.uz

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аскаргоҳни бошқа жойга кўчирдилар ва шаҳарни қамал қилиш бошланди. Қамал йигирма кундан зиёд давом этди. Қаттиқ жанглар бўлди. Икки томон бир-бирларига камондан ўқ отдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу урушда биринчи марта манжаниқ (палахмон, катапулғта) ишлатдилар. Қамал кучайиб борарди. Бир неча мусулмонлар камон ўқидан шаҳид ҳам бўлдилар. Уруш чўзилиб кетгандан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам узумларни кесишга амр бердилар. Тоифликлар асосан узумчилик билан шуғулланишарди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ учун ва қариндошлик ҳаққи учун узумларни кесмасликни сўрадилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен уларни Аллоҳ учун ва қариндошлик ҳақи учун кесмай қолдираман», дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жарчилари: «Қайси бир қул қўрғондан чиқиб, бизнинг олдимизга келса, ҳур бўлади!» деб жар чақирди. Ўндан ортиқ қуллар бу чақириққа жавобан қўрғондан қочиб чиқиб, мусулмон бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг барчаларини қулликдан озод қилдилар ва мусулмонларга битта-биттадан бўлиб бериб, қарамоғларига олишларини топширдилар. Бу иш тоифликларга жуда ҳам қаттиқ таъсир қилди. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Тоифни фатҳ қилишга изн бермади. У Зот Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга одамларга ортга қайтиш ҳақида хабар беришни буюрдилар. Одамлар бу гапни эшитиб, шов-шув кўтаришди: «Тоифни фатҳ қилмай туриб, қайтамизми?» дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Бўлмаса жанг қилинглар», дедилар. Улар жангга ташланишди. Аммо анча-мунча жароҳатлар олдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз, иншааллоҳ, эртага жўнаймиз», дедилар. Кишилар шошилиб, жўнашга тайёргарлик кўра бошладилар. Бу ҳолни кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб қўйдилар. Қайтаётганларида саҳобалардан бирлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, Сақифга бир дуои бад қилинг», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, Сақифни Ўзинг ҳидоят қилгин, уларни Ўзинг келтиргин!» дедилар. Дарҳақиқат, Сақиф қабиласи вакиллари кўп вақт ўтмай, келиб мусулмон бўлганларини эълон қилишди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ