Баъзи мунофиқларнинг тавбаси қабул бўлиши

3 йил аввал 2357 siyrat.uz

Бу оятлар барча мунофиқларга тегишли бўлса ҳам, уларнинг нузулига бевосита сабаб бўлган ҳодисалар ҳақидаги ривоятларни уламоларимиз китобларида келтирганлар.
Жумладан, Муҳаммад ибн Исҳоқ розияллоҳу анҳу қуйидаги ривоятни келтиради:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига жўнаётганларида бир гуруҳ мунофиқлар, жумладан, Водийъа ибн Собит ва Мухашшин ибн Ҳумайрлар ҳам улар билан бирга эдилар. Улар бир-бирларига «Бану Асфарга қарши урушни турли арбобларнинг ўзаро урушига тенг деб ўйлайсизларми? Аллоҳга қасамки, бизга худди эртага арқонга боғлангандек кўриняпсиз», деб мўминларни қўрқитдилар.
Мухашшин ибн Ҳумайр:
«Аллоҳга қасамки, биздан ҳар бир кишига юз даррадан урилса яхши бўлар эди. Айтаётган бу гапларингиз учун биз ҳақимизда Қуръон нозил бўлсагина нажот топишимиз мумкин», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аммор ибн Ясирга:
«Анави қавмнинг олдига бор. Улар ёнмоқдалар. Улардан нима деганлари ҳақида сўра. Агар инкор қилсалар, «Йўқ, бундай-бундай дедингиз, деб айт» дедилар. Аммор уларнинг олдига бориб, ўша гапларни айтди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига узр айтиб келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларига миниб турган эдилар. Водийъа ибн Собит уловнинг жиловидан ушлаб олиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Биз фақат гапга берилиб, ўйин-кулги қилаётган эдик, холос», дея бошлади.
Мухашшин ибн Ҳумайр эса:
«Менинг исмим ва отамнинг исми шунга бошлади», деди.
«Тавба» сурасининг 66-оятидаги «сиздан бир тоифани афв этсак» деган жумлада айнан шу Мухашшин ибн Ҳумайр назарда тутилган. У Абдурроҳман исмини олди ва Аллоҳдан шаҳид бўлишни ва қаерда ўлгани билинмаслигини сўради. Абдурроҳман Ямома урушида шаҳид бўлди ва унинг асари топилмади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ