БаниСаъд элчилиги

1 ўн йил аввал 2141 siyrat.uz

Бани Саъд ибн Бакр қабиласининг элчилиги бир киши – Зимом ибн Саълабадан иборат эди. У ўз қавмининг ҳузурига даъватчи бўлган ҳолида қайтди. Унинг биринчи айтган гаплари қуйидагилардан иборат эди: «Лот ва Уззо қандай ҳам ёмон бўлди!» деди у. «Тўхта! Эй Зимом! Пес бўлиб қолишдан қўрқ! Мохов бўлиб қолишдан қўрқ! Мажнун бўлиб қолишдан қўрқ!» дейишди қавми. У бўлса: «Шўрингиз қурисин! Аллоҳга қасамки, бу иккови зарар ҳам, наф ҳам бера олмайдилар. Албатта, Аллоҳ Расул юборди. Унга Китоб нозил қилди. У Зот у билан сизни ўзингиз мубтало бўлган нарсадан қутқариб олади. Албатта, мен шоҳидлик бераманки, албатта, Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. У Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Албатта, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Батаҳқиқ, мен сизга унинг ҳузуридан у Зот амр ва наҳий қилган нарсалар ила келдим», деди. Ўша куни унинг юртидаги барча эркагу аёл мусулмон бўлди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ