Кинда элчилари

3 йил аввал 2042 siyrat.uz

Саксон кишилик Кинда элчиларига Ашъас ибн Қайс бошлиқ бўлиб келди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қурол-аслаҳалари, зебу зийнатлари билан кирдилар. Улар ипакдан ҳошиялар қилинган тўнлар кийиб олишган эди. Элчилар салом ҳам бермасдан, кириб келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб: «Салом берсаларингиз бўлмайдими?!» дедилар. «Бўлади», дейишди улар. «Бўйинларингизга ипак осиб олганингиз нимаси?!» дедилар у Зот. Шунда улар кийимларидаги ипакларни йиртиб олиб, ирғитдилар. Уларда ўз қабиласининг устунлигини даъво қилувчи фикр ҳам бор эди. Суҳбат давомида ҳамма нарса исломий ўлчовга қайтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайъатни яхши икром қилдилар. Улар иймонларини эълон қилдилар ва рози бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ