Абдуллоҳ исмли саҳобалар

662

Савол: Абдуллоҳ исмли саҳобалар фақат 4 та бўлганми ёки булардан бошқа ҳам бўлганми?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аслида, Абдуллоҳ исмли саҳобалар уч юзга яқин бўлишган. Улардан тўрт-бештаси жуда кучли олим бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин узоқ яшашган. Буларнинг сўз ва ишларига тобеин авлод алоҳида эътибор берган. Агар тўртовлон бир масалада иттифоқ бўлсалар, «Бу Абдуллоҳларнинг сўзидир», дейилган.
Улар:
1)    Абдуллоҳ ибн Умар;
2)    Абдуллоҳ ибн Аббос;
3)    Абдуллоҳ ибн Зубайр;
4)    Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос;
5)    Абдуллоҳ ибн Масъуд.

Шайх Маҳмуд Таҳҳоннинг «Тайсиру мусталаҳил ҳадис» китоби (1/107) асосида тайёрланди.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги линкка мурожаат қилишингиз мумкин: http://islom.uz/content/view/2707/137/

 

Мулоҳаза билдиринг