Салмон Форсийнинг насроний устозлари

1 ўн йил аввал 2588 siyrat.uz

Савол: Маълумки, Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мусулмон бўлишларидан олдин бир неча насроний олимларга шогирд тушганлар. Эшитишимча, Салмон Форсийга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапирган охирги устози Ийсо алайҳиссалом бўлган эканлар, шу гап ростми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Йўқ, рост эмас.Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг ҳаётларини ўрганар эканмиз, у киши аввал ёшликларида мажусий (оташпараст)ликка амал қилганлар, кейин насронийликка ўтганлар ва охир-оқибат Ислом динини қабул қилиб, ҳақиқатни топганлар. У киши насроний бўлган пайтларида, қуйидаги бешта олимга кетма-кет шогирд тушиб, хизмат қилганлар: 1)    Фосиқ епископ*  (Шом ўлкасида); 2)    Солиҳ епископ (Шом ўлкасида); 3)    Насроний олим (Мувсил ёки Мавсил, Ироқнинг шимолий қисмида); 4)    Насроний олим (Насибин шаҳри, Туркиянинг Сурия билан чегарадош қисмида); 5)    Насроний холис олим (Аммурия шаҳри, Туркиянинг ўртасида). Мана шу охирги устози Салмон розияллоҳу анҳуга диний, тарихий ва илмий омонат бўлмиш охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида етарли маълумотлар берган. Бу киши Ийсо алайҳиссалом эмаслар. Саҳиҳ ҳадислардан маълумки, фаришталар Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳ таолонинг буйруғи билан (милодий 1-асрнинг иккинчи чораги ўрталарида) маълум муддатгача иккинчи осмонга олиб чиқиб қўйишган!

---

*Епископ – Қиссис (черков руҳонийси)дан катта ва Архиепископ (митрополит)дан кичик лавозим. Архиепископ – Епископлар бошлиғи.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ