Нуғойрнинг қиссаси

1 ўн йил аввал 1932 siyrat.uz

Саҳиҳайнда ривоят қилинишича Анас ибн Моликнинг она бир Умайр исмли укаси бўлган. Унинг кичкина қизил тумшуқли қуши ҳам бўлиб , Умайр у билан ўйнарди. Кунларнинг бирида қушча ўлиб қолади ва бола бориб бу ҳақида акасига: «Қушчам ўлиб қолди», деб хабар қилади. Анас эса бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар қилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умайрга: «Эй Або Умайр, бу қушчага нима қилди? Аллоҳ бу мусибатингизда сабр- бардошли қилсин», дейдилар.

Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг мушкуллари, даъват ишлари ва кофир ҳамда яҳудийларнинг аҳволлари, кимнингдир тўйи, кимнидир шаҳид бўлиши ва яна кимнидир касал бўлиб қолиши каби ишларига қарамасдан Умайрга тасалли бериш учун  вақт топди эканлар. Улар бир болани ўйнаши ва севган қушини ўлимига таъзия билдиришга вақт топармиканлар- а?!

Ҳа, у киши болаларни яхши кўрар ва уларнинг ташвишларидан ташвишга тушардилар. Шунингдек Набий алайҳиссалом ўрнак ва намуна эдиларки, агарда бирон-бир уйга кирадиган бўлсалар, ундаги болаларга эътибор қаратиб, қадрли ва севимли меҳмон бўлардилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ