Вой, бунинг чиройлилигини, вой, бунинг гўзаллигини

3 йил аввал 2217 siyrat.uz

Бу кичик қизалоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриб қолган ва у киши унинг кўйлагини мақтаганларини унутмаган. Бу нарсани эса кўпчилик қизлар ёқтирадилар. Кичкина Умму Холид бу манзарани унутмади ва бу ҳақда шундай ҳикоя қилади:«Мен отам билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Эгнимда сариқ кўйлагим бор эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ованраҳу, санраҳу», дедилар. Ровий айтади: У ҳабаший тилида: «Вой, бунинг чиройлилигини, вой, бунинг гўзаллигини...», деган маънодадир. Қизча айтади: Мен бориб у кишининг нубувват муҳрларини ўйнай бошладим. Отам мени уришиб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қизчани ўз ҳолига қўй», дедилар. Сўнгра у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийимингни кийиб эскиртиргин, сўнгра бошқа кийимингни кийиб эскиртиргин, сўнгра бошқасини кийиб эскиртиргин», деб дуои ҳайр қилдилар.

Холид ибн Саид Ҳабашистонга аҳли оиласи ва қизи билан ҳижрат қилган эди.

У гўдак қиз отаси билан Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бўларди, у Зотнинг мажлисларида бўлишдан қўрқмасди, балки ўйнаб, кулиб юрарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бунга эътироз билдирмасдилар. У нубувват муҳрини (у бўртиб чиққан устида бир неча тук ўсган бир бўлак гўшт бўлиб, қизилга мойилроқдир) ўйнашга тушди. Муҳрнинг жойи Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйниларига яқин жойдаги икки елкаларининг орасида эди. Сўнгра унинг кўйлагини чиройли экан, деб мақтадилар ва қизалоқ тушунадиган  ҳабаший  тилда у билан ҳазиллашдилар. Сўнг уни кийимини то эскиргунича кийиб, сўнг бошқа янгисини кийиб, уни ҳам эскиртиришини, яъни унинг умри узун бўлишини тилаб, дуои ҳайр қилдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ