Фақат сиз, эй Аллоҳнинг Расули

1 ўн йил аввал 1987 siyrat.uz

Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ ва Муоввиз ибн Афролар Исломга кириб, Аллоҳга иймон келтириб, Набийни алайҳиссаломни яхши кўрган болалардан.

Кунларнинг бирида икки болакай Абу Жаҳл исмли киши Набий алайҳиссаломни хақоратлаётганини эшитадилар ва кофирларнинг Аллоҳнинг ҳабибини ҳақоратлаётганига тоқат қилолмайдилар. Нима қилиш керак? Болакайлар ўша кишини ер юзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор бериб яшашига қўйиб қўймасликга қасам ичдилар. Улар иккинчи бор шундай қасам ичишди. Лекин қандай қилиб амалга ошириш мумкин?

Бадр ғазоти келди. Ҳалиги икки болакай бу ғазотда Абу Жаҳл қатнашиб, тез орада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан уришиш учун келишини билдилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақоратлаш билан кифояланибгина қолмасдан, балки Мадинагача таъқиб қилиб келди. Унинг биринчи мақсади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш, У Зотга қарши уришиш ва арабларнинг орасида шарманда қилиш эди. Шунинг учун икки болакай урушга чиқишга қарор қилдилар. Лекин улар ҳали кичкиналар−ку?

Болалар қиличларини кўтарганларича борадилар ва қарасалар, Абдураҳмон ибн Авф сафларни тартибга солаётган экан. Шунда ўзлари танимаганлари учун Абу Жаҳл ҳақида ундан сўрадилар. Абдураҳмон ибн Авф ҳам улардан:«У билан нима ишларинг бор ва Абу Жаҳлдан нима истайсизлар?» деб сўради. Сўнгра у иккисидан ортларига қайтиб кетишларини талаб қилди.

Лекин улар Абу Жаҳлнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақоратлаганини эшитганларини ва улар уни ер юзида яшашга қўйиб қўймасликларини тушунтирдилар. Шундан сўнг жанг асносида Абдураҳмон ибн Авф уларга Абу Жаҳлни кўрсатиб беради.  Улар қиличлари билан унинг олдига бориб,  ўлдирадилар. Сўнгра иккалалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шошганларича кетадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бирингиз уни ўлдирдингиз?» деб сўрайдилар. Уларнинг ҳар бири: «Мен ўлдирдим»,«Мен ўлдирдим», дейишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиличларингизни артиб ташламадингизми?»деб сўрайдилар. Улар: «Йўқ», деб жавоб қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қиличларига разм соладилар ва «Уни иккингиз  ўлдирибсизлар», дедилар.

Бу икки болакай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳқирланишларига рози бўлолмадилар. 

Агар кимдир Пайғамбарингизни ҳақорат қилаётганини билиб қолсангиз, нима қиласиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қутқаришда сен ҳам иштирок этадиган бошқа бир ечимларни қидириб топишга уриниб кўргин.

Муоз ва Муоввизнинг Абу Жаҳлга нисбатан қилган ишлари нимага далолат қилади:

..................?



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ