Дунё ва охират дўстлиги

1 ўн йил аввал 2347 siyrat.uz

Бу ёш болакай, Абу Мусъаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрадиган бола. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга улфат ва дўст бўлмаган барча саодат ноқис бўлишини билди. Ҳаттоки болакай ўзини жаннатда тасаввур қилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни у ерда кўра олмаслигидан қўрқарди.Абу Мусъаб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга мен учун дуо қилинг, У мени жаннатда Сиз билан бирга қилсин», деди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни сенга ким ўргатди?» дедилар.Абу Мусъаб: «Ҳеч ким», деб жавоб қилди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай дуо қиламан,− деб айтдилар ва− ўзинг ҳақингда саждани кўпайтириш билан менга ёрдам қилгин», дедилар                                                                                                      .                  Суюклиларим, сизлар ҳам жаннатда у Киши билан дўст бўлишни орзу қиляпсизларми? Сен ўзингнинг қасринг у кишининг қасрлари билан ёнма-ён бўлишини орзу қиляпсанми?  Сен у Зотни зиёрат қилишни ва у Зот ҳам сени зиёрат қилишларини ва у Кишини чақиришингни ва у Киши ҳам сени чақиришларини орзу қилмоқдамисан?

Ундай бўлса, болакайга васият қилинган нарсаларга сен ҳам амал қилгин. Аллоҳ азза ва жаллага кўпроқ сажда қилиб, намозда бардавом бўл.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ