Эй ибн Аббос, сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг

3 йил аввал 2446 siyrat.uz

Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғли бўлиб, Набий алайҳиссаломнинг ишларини кўриб, у Зот билан бирга юриб, сўзларини эшитиб ўсди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббоснинг ҳақига туғилган куниёқ дуои ҳайр қилганлар, яъни: «Аллоҳим уни динда фақиҳ қилгин ва унга таъвилни билдиргин» деб дуо қилдилар.

Баъзи ўринларда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга ҳамроҳ бўлганлар ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга болалигидаёқ ўзларининг машҳур ҳадисларини ривоят қилар   эдилар. Ҳадисда: «Ҳар қандай ҳолатингда Аллоҳни ёдингда тут, у ҳам сени хифзу ҳимоясига олади. Аллоҳни ёдингда тутсанг, уни рўпарангда топасан», дейилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган пайтларида унинг ёши ўн учда эди. Шунингдек, ибни Аббос илмни севувчи, Қуръон ва суннатга бор вужуди билан интилган кимса эди. Шунинг учун у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазотларда қатнашган, у киши билан осон ва қийинчиликда бирга умр ўтказган, унинг чақириғини аввалида ва неъмат мукаммал бўлганидан сўнг ҳам ҳамроҳ бўлган саҳобаларидан илм ўрганишни истади.

Дўсти унга:«Қўйсангчи, эй ибн Аббос, одамларни сенинг илмингга муҳтож  деб ўйлайсанми? Ахир уларнинг ичида Абу Бакр ва Умарлар бўлса, деди.

Ибн Аббос айтади:«Сўнгра мен илм талаб қилишга киришдим. Дўстим эса чавондозлик ва отлар минишга киришди».

Кунлар ўтди ва Ибн Аббос илм талаб қилишда тер тўкди. Ҳаттоки у олим ва фақиҳга айланди. Саҳобалар унинг олимлиги ва фақиҳлиги туфайли у билан машварат қилардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалирадн кўплари вафот этиб кетдилар. Одамлар ибн Аббоснинг илмига эҳтиёж сездилар. Одамлар унинг атрофида тўпланар, сўрар ва илмидан ўрганардилар. Дўсти унинг атрофидаги одамларнинг галасини унинг илмига ва фиқҳига эҳтиёжманд эканликларини кўради ва: «Эй ибн Аббос, сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг», дейди. (Яъни келажакка мендан кўра яхшироқ назар солдинг). Ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у Зот васият қилган талаби илмни яхши кўради. Сўнгра у илм талаб қилишга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаётлик пайтларида эшитган сўзларини ўрганишга киришди. Шунингдек, Қуръон оятларининг тафсирини, ғозий ва ғазотларнинг хабарини ҳам ўрганишга киришди. Ибн Аббос илмни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўрганди. Ибн Аббос ўзи ҳақида ривоят қилади. Бир пайтда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирида ҳадис борлигини билиб қолади ва ундан сўраб  учун шошилади. Лекин у ўша саҳобийни ухлаётган ҳолида топади. Нима қилишга қарор қилди экан?

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғли илм қадрини ва уламоларни ҳурматлашни билади. Шунда у ридосини ёстиқ қилиб тахлаб, уйнинг остонасига қўйяди ва  шамол уни  тупроқ билан бўяб ташлашига қарамай, унинг уйғонишини кутиб ўтирарди. Киши уйқудан уйғониб ўрнидан туради ва  таҳорат олиб кийимларини кийади. Эндигина чиқиб кетмоқчи эди ҳамки, қараса, ибн Аббос эшиги тагида ўтирибди ва ридосини ёстиқ қилиб суяниб олибди. У:«Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғли, сени бу ерга нима етаклаб келди? Нима учун мени чақиртириш учун одам жўнатиб қўяқолмадинг? Мен бориб ҳожатингни чиқарардим», деди.

Шунда ибн Аббос:«Одобли ўқувчи илмни ҳам, муаллимни ҳам эъзозлайли. Йўқ,  ҳузурингга мен келишимга сен ҳақлироқсан, деди.

Ундан ҳадис ҳақида сўраб, уни ўрганади.*

*(Ҳолид Муҳаммад Ҳолиднинг «Рижал ҳавла Расул», яъни «Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофидаги кишилар» китобидан).

Бир куни ундан: Эй ибн Аббос, бу илмга қандай етишдинг?.  Яъни бу илмни қайдай ўргандинг?, деб сўрашди. У:«Сўровчи тил ва фаҳмловчи қалб билан», деб жавоб қилди.

Ибн Аббос мусулмон олимларидан бир олимга ва диннинг фақиҳига айланди. У таъвил ва тафсирни ўрганди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида одамларга бир кун таҳорат, намоз, закот, ҳаж ва савдо-сотиқ каби ибодатларининг кайфиятини ва яна бир кун Қуръон тафсирини ва яна бир кун эса ғазот илмларини ўргатишга киришди. .

Ибн Аббоснинг фақат сўзлари эмас,  балки унинг барча ишлари инсонлар учун таълим эди. Унинг ҳисобидан  кўплаб фақир, мискин ва муҳтожларга таом бериларди ва йўловчиларга сув бериларди. Ўзи эса илм денгизи эди. Ундан барча баҳраманд бўларди. У обид бўлиб, Аллоҳнинг оятларини ўқир,  уларга амал қилар ва  одамларга ўргатарди.

Ана кўрдингми, эй ўғилчам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у Кишининг    суннатларига бўлган севги ибн Аббоснинг қалбида қандай жойлашган  эди. У  қобилиятли илм толиби бўлиб Набий  алайҳиссаломнинг оли байтларидан деган номдан  нотўғри  шаклда фойдаланмади. Балки барча насаб ва обрў эгаларига илмга тавозелик қилиш, ҳурмат кўрсатиш ва уни қадрлашда гўзал наъмуна қолдирди.

1-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббос ҳақига қандай дуо қилдилар?

2-савол: Ким «Сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг, эй ибн Аббос», деган?




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ