У Киши каби атрофингдагиларнинг ҳис-туйғуларига эътиборли бўлгин

3 йил аввал 2028 siyrat.uz

Агарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлсанг ва у Зот сени дўстларингдан иккитаси билан ўтирганингни кўрсалар, сўнгра  дўстларинг  сен эшитишингни истамаган ҳолда, пичир-пичир овоз билан гаплашишади.Бу   ҳолатни кўрсанг, «Эҳтимол, мен ҳақимда гаплашаётгандирлар»,  деган гумон ва сиқилиш сени чулғаб олади. Агарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бу қилган ишларини кўрсалар, албатта, тезлик билан у иккисини қайтарадилар. Дарҳақиқат, бундай иш ҳақида у киши ўзларининг саҳобаларига сўзлаб, уларга: «Агарда уч киши бўлсангизлар, токи одамларга аралашиб кетмагунларингизча, икки кишингиз учинчи бир кишисиз пичир-пичир  қилмасинлар. Чунки бунинг сабабидан учинчингиз ҳафа бўлади», деганлар.

Бир дўстни ёлғиз қолдириб, бошқа бири билан икки кишилашиб яширин суҳбатлашувчи кимса бўлмагин. Балки ёлғиз биродарингни одамлар жамоасига аралашиб кетгунича ёки у билан сўзлашиш учун бошқа бир инсон келмагунича иккинчи ҳамроҳинг билан суҳбатлашмай тургин. Акс ҳолда у ёмон гумонга бориб, ҳафа бўлиши мумкин.

Энди агар сен ўзинг дўстларинг тамонидан тарк этилсанг ва улар сендан узоқда гаплашсалар, у ҳолда улар ҳақида ёмон гумонга бормагин. Эҳтимол, улар сенга тегишли бўлмаган бошқа бир иш юзасидан суҳбатлашаётгандирлар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ