У Зот каби бўлгин ва ўзингдан бошқаларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларини билгин

3 йил аввал 2284 siyrat.uz

Набий алайҳиссалом ҳар бир ҳақ эгасининг ҳақини ва ҳар бир фазл эгасининг фазлини билардилар. Хусусан, у Зотни тарбиялаган, кичикликларида парваришлаган, эмизган оналарининг ҳақларини эътироф этардилар. Шунингдек, қилинган фазлу-марҳаматларни қадрига етиб, ўшанга яраша фазилат билан жавоб қайтарардирлар. Фазлни эътифор этиш ва унга  вафо қилиш борасида энг юксак намуна эдилар. У Зот умматни мана шундай бўлишга ва сени ҳам, эй ўғилчам ва сени ҳам, эй қизалоғим, ота-онангга яхшилик қилиш ва уларга чиройли муносабатда бўлиш ва улар билан гўзал дўст бўлиш учун чорлайдилар. Абу Ҳурайра, розияллоҳу анҳу айтадилар:«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларги келди ва у Кишидан : «Яхши муносабатда бўлишим учун энг ҳақли бўлган киши ким?», деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Онанг», дедилар. У: «Сўнгра ким?». У зот: «Онанг». У яна: «Сўнгра ким?». У зот: «Онанг, сўнгра отанг», дея марҳамат қилдилар.

Албатта, мусулмон бола ота-онасига яхши муносабатда бўлади ва уларнинг насихатларини эшитади. Улар ҳам уни яхши кўрадилар, унга барча яхшиликлардан ўзга нарсани орзу қилмайдилар, уни дунёда энг яхши инсон бўлиб етишишини истайдилар ва шунингдек, фарзандларини Аллоҳнинг ризосини қўлга киритиши ва охиратда жаннатга киришини энг кўп хоҳловчилардир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ