Пайғамбаримизга қолган мерослар

3 йил аввал 2580 siyrat.uz

   Ассалому алайкум сайт ходимлари. Сийрат.уз сайти очилганидан, очиғи, жудаям хурсанд бўлдим. Айниқса, савол-жавоб бўлими менга жуда ёқди. Арзимас бўлса-да бир савол берсам. Пайғамбар алайҳиссаломнинг оталари Абдуллоҳдан у зотга бирор нарса мерос бўлиб қолганми? Қолган бўлса, улар нималар? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

  Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оталари Абдуллоҳдан бешта туя, бир сурув қўй ва битта жория мерос бўлиб қолган эди. У Зотга энагалик қилган бу жория асли ҳабашистонлик бўлиб, унинг исми Барака, куняси Умму Аймандир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ