Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга Ислом асосларини ўргатиш учун

3 йил аввал 2328 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига мусулмон бўлганларини эълон қилиш учун вакиллар, элчилар келгани каби, у Зотнинг ўзлари ҳам турли тарафларга, хусусан Арабистон ярим оролининг жанубига инсонларга Ислом асос ва аҳкомларини таълим бериш учун ўз элчиларини юбора бошладилар.

Холид ибн Валидни Нажронга, Али розияллоҳу анҳуни Яманга юбордилар. Абу Мусо Ашъарий билан Муоз ибн Жабални Яманнинг бошқа тарафларига юбордилар ва уларга шундай насиҳат қилдилар:«Енгил қилинг, оғир қилманг, хушхабар беринг, нафратлантириб, қочирманг...». Муозга шундай дедилар: «Сен аҳли китоб бўлган қавм олдига кетяпсан. Боргач, уларни «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳ бор ва шубҳасиз, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, деб гувоҳлик бериш»га чақиргин. Агар улар бунга итоат қилишса, уларга, албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир кеча-кундузда беш вақт намоз ўқишни фарз қилди, деб айтгин. Улар бунга ҳам итоат қилишса, уларга Аллоҳ таоло бойларидан олиниб камбағалларига бериладиган садака - закотни фарз қилганини билдиргин. Агар улар бунга ҳам рози бўлишса, закот учун уларнинг молларини энг қимматбаҳоларини олишдан ўзингни сақла ва мазлумнинг дуосидан сақлан, зеро, у билан Аллоҳ ўртасида ҳижоб - парда бўлмайди». Имом Аҳмад Муснадида ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллллоҳу алайҳи васаллам Муоз билан бирга унга ўз ўгитларини айтиб, Мадина ташқарисигача чиқдилар. Муоз отга миниб олган, у Зот эса унинг улови ёнида, пиёда эдилар. Сўзлари давомида шундай дедилар: «Эй Муоз, сен бу йилдан кейин мен билан кўришмасанг керак. Эҳтимол, масжидим олдидан ўтаётганингда, мен қабримда бўларман». Муоз Расулуллоҳ соллсллоҳу алайҳи васалламдан ажралиб қолишини ўйлаб йиғлади. Муоз Яманда турган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар. Демак, иш у Зот Муозга билдиргандек бўлди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ