Бани Мусталиқ жанги

1 ўн йил аввал 2045 siyrat.uz

Бани Мусталиқ жанги

Ҳижратнинг бешинчи йили бошланди… Ислом тез ёйилар, қоронғуликлар ёришарди. Тобора кўп одамлар Исломни қабул қилар, қулга қул бўлиб эмас, Ҳаққа қул бўлиб яшаш завқини тотишарди. Бир йил олдин ҳазрат Фотима яна ўғилли бўлган, унга ҳам Ҳасанга қилинган маросимлар адо этилиб, Ҳусайн деб исм қўйилганди… Шундай масрур кунларда Хузр қабиласининг мусталиқ ўғиллари уруғи бир фитна режалаштирарди. Мақсад – Ислом ёйилишини тўхтатиш, уни таг-томири билан қўпориб ташлаш. Мусталиқ ўғиллари ўз атрофларига бошқа қабилаларни ҳам йиға бошлашди. Мадинага юриш қиламиз, деб туришганида бундан Пайғамбаримиз алайҳиссалом огоҳ бўлдилар. У Зот тез ҳаракатланиб, Бани Мусталиқ устига юриш бошладилар. Мусулмон ҳар ерда мусулмондир. У ҳар қандай вазиятда ҳам Исломга уйғун бир ҳаракат қилади. Пайғамбар алайҳиссалом жангга аёлларидан бир ёки иккитасини олиб кетардилар. Шу тарзда бошқа муслимларга ўрнак кўрсатардилар. Бани Мусталиқ жанги номини олган бу жангга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам севимли аёллари ҳазрат Оиша билан ҳазрат Умму Саламаларни олиб кетдилар. Буюк зафарлар билан якунланган бу жанг мусулмонлар кучини яна бир бор кўрсатди. Ислом қўшини қайтаётиб, йўлда ҳазрат Оишани ташлаб кетди. Бу шундай бўлди: ҳазрат Оиша эҳтиёж юзасидан лашкар турган жойдан бироз узоқлашди, қайтаётиб бўйнидаги маржони тушиб қолганини кўрди. Уни топгунча анча вақт ўтди. Бу орада қўшин турган жойидан жилди. Ҳазрат Оиша туяга маҳкамланган маҳофада юрарди. Маҳофани туяга юклаган саҳобалар ҳазрат Оишани унинг ичида деб ўйлашди. Чунки ҳазрат Оиша жуда енгил эди. Қароргоҳга келган ҳазрат Оиша лашкарларнинг кетиб қолганини кўриб бир бурчакка биқинди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир қароргоҳга бирор нарса қолиб кетганми-йўқмилигини текширувчи саҳоба тайинлардилар. Қайтиб келишлари аниқ эди. Ва шундай ҳам бўлди. Ўша саҳоба ҳазрат Оишани туясига мингаштириб олиб кетди. Бор гап шу эди, аммо фисқу фасодчилар фурсатни қулай топиб, миш-миш тарқатишди. Бундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда сиқилиб, турли шубҳалар гирдобига тушиб қолдилар. Шундай вазиятда гуллар яна бир бор гулликларни кўрсатишди. Дунё тарихида кўрилмаган тарзда ҳазрат Оишани оқлашди. Бошқа оналарини ҳам шунга даъват этиб, ҳазрат Оиша ёнига киришларига сабаб бўлишди… Ниҳоят тушган ояти карима билан буюк Аллоҳ томонидан оқланган севимли онамиз шукр саждасини қилган, бор-йўғини фақирларга улашган эди. Гуллар ҳам шундай қилишди. Пайғамбар алайҳиссалом гулистонлари яна бир бор яшнаган, фасодчилар бармоқ тишлаб қолишганди…




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ