Узр

3 йил аввал 2675 siyrat.uz

Узр

Эй Пайғамбар қизлари… Ҳазрат Зайнаб, ҳазрат Руқайя, ҳазрат Умму Кулсум, ҳазрат Фотима… Эй Пайғамбар куёвлари… Ҳазрат Абул Осс, ҳазрат Усмон, ҳазрат Али… Тенгсиз гулнинг тенгсиз гуллари… Нубувват боғининг хос чечаклари… Сизнинг ойдин дунёнгизга кириб, зулмат дунёмизни ёритмоқ истадик. Фақат дунёнгиз шунчалар чароғон эдики, кўзларимиз қамашиб, олмоқчи бўлган нарсаларимизни ола билмадик. Эй Пайғамбар қизлари… Уйингизга киришга изн сўрадик, изн бердингиз, кирдик. Ҳаётингизни ёзишни истадик, ҳиммат қилдингиз, ёздик. Аммо ҳаммасини ёзмадик, ёза олмадик. Чунки бунинг учун ойдин дунёнгизни тўла англашимиз керак эди. Бунга кучимиз етмади. Сизлар гул эмас, гулистонсизлар. Чек-чегараси йўқ гулзор! Бундай гулзорни айланиб чиқишга кимнинг умри етарди! Эй Пайғамбар қизлари! Сизни таниш, сизни ёзиш ва сиз билан бўлиш эди бизнинг истагимиз.  Аммо чоғимиз етмагани учун парча, синиқ, алоҳида бир асар пайдо бўлди. Албатта, сизлар бу асарга сиғадиган даражада кичик эмассизлар. Сизларни ёзишга жилдлар, англашга умрлар етмайди. Сизларни оз бўлса-да, таниш-танитиш йўлида қилган хатоларимиз учун аввал Яратгандан, сўнг Пайғамбар алайҳиссаломдан ва сизлардан узр сўраймиз. Камчиликларимиз учун узр, салом, муҳаббат ва дуоларимизни қабул қилинглар. Эй Пайғамбар қизлари! Охират оламида топишиш орзуси билан!.. Биз сизларни жуда севамиз…




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ