Уммул мўминин ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳонинг вафотлари

1 ўн йил аввал 1964 siyrat.uz

Абу Толиб вафотидин уч кун кейин жаноб уммул мўминин волидамиз ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳо оламдин ўтдилар. Бу зоти бобаракот жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўз очиб кўрган завжаи муҳтарамалари, бутун дунё мусулмонларининг волидаи муаззамалари, Ислом динининг буюк паноҳи, улуғ мададкори ва ҳазрат Расулуллоҳ учун молу жонларин, балки бутун ҳаётларин қурбон қилган муборак бир зот эрдилар. Борий таоло ва тақаддас бу жанобға ҳазрат Жибрил алайҳиссалом воситалари ила салом юборган эрди. Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрат Иброҳимдин бошқа авлодлари ҳаммалари шул жанобдиндурлар. Бу жанобни ҳамма оналаримиздин зиёда яхши кўрур эрдилар. Ҳазрат Расули мақбул соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жанобни ҳамиша ёд қилур эрдилар. Ислом диниға еткузган имдодларин ва жонфидоликларин бутун ҳаётларида ёд этиб ўтдилар (розияллоҳу анҳо).

Бу зотнинг вафотларидин ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп маҳзун бўлдилар ва шул санани «Омул ҳузн» дейилур эрди. Кофирлар бу зотлардин кейин жаноб Расули карим соллаллоҳу алайҳи васалламға ҳар қисм азобларни беришур эрдилар. Шундоғ ҳолда ҳам таблиғ ва даъватларида баробар давом этдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ