Барча Пайғамбарлар қўй боқишган, деб эшитдим. Шу маълумот тўғрими?
3 йил аввал 2991 siyrat.uz
Савол: Барча Пайғамбарлар қўй боқишган, деб эшитдим. Шу маълумот тўғрими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳа, тўғри. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга «кабос» (янтоққа ўхшаш бутанинг пишиб етилган мевалари)ни тераётган эдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бизга): «Қорасини теринглар, чунки у яхшироғидир», дедилар. (Саҳобалар) сўрашди: «Ё Расулаллоҳ,) Сиз қўй боққанмисиз? (яъни қўй боққан бўлсангиз, «кабос»нинг яхши-ёмонини биласиз)». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пайғамбар зоти борки, албатта, қўй боққандир!» дедилар» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Макка ва Мадинага бутларнинг кириб келиши тарихи қандай бўлган?
Мавзуга оид мақолалар