Макка ва Мадинага бутларнинг кириб келиши тарихи қандай бўлган?

1 ўн йил аввал 5182 siyrat.uz

Савол: Макка ва Мадинага бутларнинг кириб келиши тарихи қандай бўлган?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Арабистон ярим оролида яшайдиган арабларнинг асосий қисми Иброҳим алайҳиссалом олиб келган динга амал қилар эди... Улар билан Пайғамбарлари ўртасидаги муддат узайгач, ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан кўп ҳиссасини унутиб юборишди... Хузоа қабиласининг бошлиғи Амр ибн Луҳай Шомга сафар қилиб, у ердаги одамларнинг бут-санамларни илоҳийлаштириб, уларга сиғинаётганларини кўради ва бу ишни маъқуллаб ҳақиқат деб ҳисоблайди. Чунки Шом пайғамбарлар ва илоҳий китоблар юрти бўлган-да?! Хуллас, Амр ибн Луҳай Шомдан ўзи билан Ҳубал номли бир бутни олиб келиб, уни Каъба ичига жойлаштиради ва Макка аҳолисини бутпарастликка чақиради. Маккаликлар ҳам унинг даъватини қабул қилишади. Кейин Ҳижоз аҳли ҳам дарров маккаликларга эргашадилар. Чунки улар Каъбанинг эгаси ва Ҳарам аҳли деб ҳисобланишарди. Манбалар: Ибн Ҳишом, «Ас-сийратун набавия», 1/27; Ибн Касир ,«Ал-бидоя ван ниҳоя», 2/187; Ибн Ҳажар, Асқалоний, «Фатҳул Борий», 6/398; Ибн Жавзий,«Талбису иблис», 53; Масъудий,«Муружуз заҳаб», 1/262; Ибн Калбий, «Ал-асном», 28-бет. Амр ибн Луҳайнинг Иброҳим алайҳиссалом дини бўлмиш Исломни бузиб, бутпарастликни тарқатиши Юзлаб йиллар шу кўйда ўтди, Ниҳоят, бу бахтга дарз етди..! Хузоанинг боши от олмиш, Амр ибн Луҳай аталмиш, Кимса яшар эди Маккада, Ошин ошар эди Маккада, Ҳожиларга бериб сув, талқон, Қозонганди ҳурмат, шараф-шон, Шунинг учун ундан одамлар, Ўрнак олиб, босар қадамлар... Алқисса, Шом тарафга бир кун, Сафар қилиб борди у малъун.. Ўшал жойда бутларни кўриб, Ажабланиб, жуда ёқтириб, Ҳубал номли битта бут олди, Олиб бирга Маккага келди, Деди: «Шомда кўрдим ажойиб, Шундай бутга бошларин қўйиб, Сажда қилиб ётар одамлар, Кунлари шод ўтар одамлар, Биз ҳам бунга сажда қилайлик, Буни улуғ қурбат билайлик...». Ана шундай қилиб ул малъун, Халқни гумроҳ айлади бутун.. Йўлдан шундай озиб кетдилар, Халил йўлин бузиб кетдилар... Манба: http://islom.uz/content/view/866/114/



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ