Муаллиф Ибн Ҳишомнинг «Сийра» китобини ёзишдаги баён тарзи

1 ўн йил аввал 2170 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Мен, Худо хоҳласа, ушбу китобни Иброҳимнинг ўғли Исмоил алайҳиссалом ва унинг авлодларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни дунёга келтирган – Исмоилдан то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган Зотларларнинг зикри ҳамда уларнинг сўзлари билан бошлайман. Китобни ихчамлаштириш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари баёнига кўпроқ ўрин ажратиш мақсадида, Исмоил авлодларидан бошқаларни зикр этишдан тийилдим. Шунингдек, ушбу китобда Ибн Исҳоқ зикр этган бўлиб, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилга олинмаган, у ҳақда Қуръони каримдан бирор оят тушмаган, ушбу китобнинг бирор ояти нозил бўлишига сабаб бўлмаган ёки уни изоҳлаб келмаган, унга гувоҳлик бермаган нарсаларни, китобни ихчамлаштириш ниятим бўлганини айтиб ўтганимдек, тушириб қолдирмоқчиман. Яна Ибн Исҳоқ зикр этган, бироқ мен таниган шеър илми билимдонларидан бирортаси билмайдиган, яна баъзи айтиш нолойиқ бўладиган, шунингдек, баъзи одамларга оғир ботадиган ҳамда бизга ал-Баккоий қатъий ривоят қилиб бермаган шеърларни ҳам ташлаб кетаман. Бошқа маълумотларни, Худо хоҳласа, ривоят қилинганига кўра, аниқ билиб, батафсил келтираман.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ