"Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарих кўзгусида" китоби урду тилида чоп этилди

1 ўн йил аввал 2254 siyrat.uz


«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарих кўзгусида» китоби (Muhаmmad Life And Time)нинг урду тилидаги таржимаси жорий йилнинг 7 июнь куни Покистонда чоп этилди.

Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА)нинг ғарбий ва жануби-ғарбий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, мазкур китобни покистонлик таниқли тадқиқотчи ва тарихчи Саид Муинул Ҳақ Расули Акрам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари борасида тадқиқот олиб бориб, инглиз тилида ёзган. Бу асар 31 фаслдан иборат бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид инглиз тилидаги муҳим китоблардан саналади. Хабарда айтилишича, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарих кўзгусида»китобини покистонлик тадқиқотчи Рафиуз замон Зубайрий инглиз тилидан урду тилига таржима қилган экан.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ