МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ КЕЛИШИ ҲАҚИДА БАШОРАТ БЕРГАН ИНЖИЛ ТОПИЛДИ

7 йил аввал 7176 siyrat.uz

Бундан бир минг беш юз йил олдин оромий тилида ёзилган инжилнинг ноёб нусхаси Туркияда топилди. Унда Исо алайҳиссалом ўзларидан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келишлари ҳақида хабар берганлари ёзилган. Бу ноёб нусханинг топилиши ватиканликларни хавотирга солиб қўйди. Буюк Британиянин г «Даилий маил»  ахборот агентлиги берган хабарга кўра, Рим Папаси Туркия ҳукуматидан ушбу ноёб нусхани кўриб чиқишни сўраган. Туркиянинг маданият ҳамда туризм вазири Ортгол Гунай ўз нутқида Инжилнинг бу ноёб нусхаси 22 миллион доллар деб баҳоланганини айтди. Бу ноёб нусха ҳақида насроний роҳиблари сўз очишни ва оммага ушбу инжил ҳақида гаприб беришни истамаяпти. Топилган инжилдаги маълумотлар Ислом ақийдасига мувофиқ келмоқда. Унда Исо алайҳиссалом худо эмас, бандалиги, ўзларидан кейин Муҳаммад исмли Пайғамбар келиши ҳақида очиқ-ойдин маълумотлар бор. Пайғамбаримизнинг келишлари ҳақидаги маълумот ушбу нусхада қуйидагича баён қилинган: «Албатта, Исо алайҳиссаломдан бир руҳоний ўзидан сўнг ким келишлиги ҳақида сўради. Шунда Исо алайҳиссалом унга: «Унинг исми Муҳаммад бўлиб, Арабларнинг отаси Исмоил алайҳиссалом сулоласидан ҳисобланади», деб жавоб бердилар. Аслида Инжилнинг бу нусхаси 2000 йилда йўқолиб қолган эди. Аллоҳнинг марҳамати билан ушбу нусха яна топилди. Ҳозирда Рим Папаси Туркия ҳукуматидан расмий равишда ушбу нусхага назар ташлашга рухсат беришини сўраган. Қуръони каримнинг «Соф» сурасининг 6- оятида келганки : Эсланг, Исо ибн Марям: «Эй Исроил авлоди! Мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) Пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир Пайғамбар ҳақида хушхабар берувчиман», деган эди. Бас, қачонки, (Исо) уларга (Пайғамбар эканига) ҳужжат (мўъжиза)ларни келтиргач, улар: «Бу – аниқ сеҳр», дедилар. Топилган инжилда ҳам «Соф» сурасининг 6-оятида келган маънодаги сўзлар айтилган. Пастор Эҳсон Ўзбек «Заман» газетасида ушбу инжил ҳақида қуйидагиларни айтди: «Инжилнинг бу нусхаси биринчи асрда яшаб ўтган Масиҳнинг ҳаворийларидан бўлган, Барнабо томонидан ёзилган. Инжил нусхасидан бешинчи ёки олтинчи асрларда нусха кўчириб ёзилган. Профессор Умар Форуқ бу ноёб нусханинг нечанчи асрга мансублигини билиш учун илмий экспертиза олиб борилаётганини ва яқин кунда илмий ишнинг хулосасини оммага тақдим қилинишини ахборот агентлиги билан бўлиб ўтган суҳбатида айтиб ўтди. Яқин кунда Инжилнинг бу қўлёзмаси Анқарада «Алонтҳограве» музейида намойиш этилади. Туркия ҳукумати қўлёзмани турли хил зарарлардан ҳимоя қилиш чораларини кўрган. Эслатиб ўтамиз бу қўлёзма тилла суви билан терига ёзилган бўлиб, яхши сақланиб қолган. Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Мубинуллоҳ Анваров.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ