Исмоил алайҳиссалом авлодидан иборат бўлган насаб силсиласи Исмоил алайҳиссалом фарзандлари ва уларнинг оналарининг насаби
1 ўн йил аввал 4162 siyrat.uz
Ибн Ҳишом: бизларга Зиёд ибн Абдуллоҳ ал-Баккоий, Муҳаммад ибн Исхоқ ал-Мутталибийдан сўзлаб шундай деди: Исмоил ибн Иброҳим алайҳиссаломдан ўн икки ўғил дунёга келган. Улар Нобит (энг тўнғичи), Қайзар, Азбул, Мубишшо, Мисмаъо, Моши, Диммо, Азар,Тиймо, Ятуро, Набиш ва Қайзумолар бўлиб, уларнинг онаси Музоз ибн Амр ал-Журҳумийнинг қизи Саййида бўлган.Ибн Ҳишом: Музоз ва Журҳум ибн Қаҳтон иккаласи бир одам дейилади. Қахтон эса барча яманликларнинг отасидир ва ҳамма Яман аҳлининг насаби унда бирлашади.
Қаҳтон эса, Обир ибн Шолах ибн Арфахшаз ибн Сом ибн Нуҳнинг ўғлидир.
Ибн Исҳоқ: Журҳум – Яқтон ибн Айбар ибн Шолахнинг ўғлидир.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Исмоил алайҳиссаломнинг умри, онасининг ватани ва вафоти
Мавзуга оид мақолалар