БОМДОД НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШДАГИ НАБАВИЙ АРМУҒОН

3 йил аввал 8039 siyrat.uz

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг хайрли ишларни қилиши ва улкан ажрларга эга бўлишига ҳарис бўлганлар. Шунинг учун савоби улуғ амалларни қилишга тарғиб қилганлар. Қуйида бомдод намозини жамоат билан ўқишдаги Пайғамбаримиз башорат берган ўнта улкан даражаларни санаб чиқамиз: Биринчи фойдаси: Инсон Аллоҳнинг ҳимояси остида бўлади. Бу ҳақда Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: عن جندب بن عبد الله رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم «من صلى الصبح فهو في ذمة الله، فلا يطلبنكم الله من ذمته بشيء، فانه من يطلبه من ذمته بشيء يدركه ، ثم يكبه على وجهه في نار جهنم». Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг ҳимоясидадир. Аллоҳ ҳаргиз сизларни Ўз ҳимоясидаги кишига қарши чиққан ҳолингизда топмасин. Аллоҳ кимни шундай ҳолатда топса, уни жаҳаннам оловига ташлайди», дедилар. Иккинчи фойдаси: Кечаси билан ибодат қилганлик савоби берилади. Имом Муслим ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейлган: عن عثمان رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «مَنْ صَلَّى الْعِشَاءَ فِى جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِى جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ». Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким хуфтон намозини жамоатда ўқиса,  гўёки кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бомдод намозини жамоатда ўқиса, гўёки кечанинг барчасида бедор ўтказибди», деганларини эшитганман». Учичи фойдаси: Мунофиқлик сифатидан узоқда бўлади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «لَيْسَ صَلَاةٌ أَثْقَلَ عَلَى الْمُنَافِقِينَ مِنَ الْفَجْرِ وَالْعِشَاءِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِيهِمَا لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا، لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ الْمُؤَذِّنَ فَيُقِيمَ، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا يَؤُمُّ النَّاسَ، ثُمَّ آخُذَ شُعَلًا مِنْ نَارٍ فَأُحَرِّقَ عَلَى مَنْ لَا يَخْرُجُ إِلَى الصَّلَاةِ بَعْدُ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқларга бомдод ва хуфтондан кўра оғирроқ намоз йўқ. Агар буларда нима (савоб) борлигини билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келишарди. Муаззинга буюрсам-у, у иқома айтса, кейин бир кишига буюрсам-у, у одамларга имом бўлса, сўнгра оловли машъала олиб, ҳали намозга чиқмаган кишилар устидан ўт қўйиб юборсам дейман», дедилар». Тўртинчи фойдаси: Чексиз нур эгаси бўлади. Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилади: عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَشِّرِ الْمَشَّائِينَ فِي الظُّلَمِ إِلَى الْمَسَاجِدِ بِالنُّورِ التَّامِّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжидларга (туннинг ва тонгнинг) зулматларда юриб борувчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар». Бешинчи фойдаси: Фаришталар унинг фойдасига гувоҳ бўладилар ва ушбу инсонга Аллоҳнинг ҳузурида сано айтадилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَتَعَاقَبُونَ فِيكُمْ مَلَائِكَةٌ بِاللَّيْلِ وَمَلَائِكَةٌ بِالنَّهَارِ، وَيَجْتَمِعُونَ فِي صَلَاةِ الْعَصْرِ وَصَلَاةِ الْفَجْرِ، ثُمَّ يَعْرُجُ الَّذِينَ بَاتُوا فِيكُمْ، فَيَسْأَلُهُمْ وَهْوَ أَعْلَمُ بِكُمْ فَيَقُولُ: كَيْفَ تَرَكْتُمْ عِبَادِي؟ فَيَقُولُونَ: تَرَكْنَاهُمْ وَهُمْ يُصَلُّونَ وَأَتَيْنَاهُمْ وَهُمْ يُصَلُّونَ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизларни кечаси бир тоифа, кундузи бир тоифа фаришталар кузатиб туради. Улар бомдод намозида ва аср намозида тўпланишади. Сўнгра сизлар билан тунаганлари кўтарилади. У Зот Ўзи яхши билса ҳам, улардан: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрайди. «Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», дейишади». Олтинчи фойдаси: Ҳаж ва умра савобини олиш имконига эга бўлади Бу ҳакда Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилган: عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ صَلَّى الْغَدَاةَ فِي جَمَاعَةٍ ثُمَّ قَعَدَ يَذْكُرُ اللهَ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ كَانَتْ لَهُ كَأَجْرِ حَجَّةٍ وَعُمْرَةٍ تَامَّةٍ تَامَّةٍ تَامَّةٍ. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади», дедилар». Еттинчи фойдаси: Дунё бойликлари тенг кела олмайдиган бойликка эга бўлади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган: عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم بَعَثَ بَعْثًا قِبَلَ نَجْدٍ فَغَنِمُوا غَنَائِمَ كَثِيرَةً وَأَسْرَعُوا الرَّجْعَةَ فَقَالَ رَجُلٌ مِمَّنْ لَمْ يَخْرُجْ مَا رَأَيْنَا بَعْثًا أَسْرَعَ رَجْعَةً وَلاَ أَفْضَلَ غَنِيمَةً مِنْ هَذَا الْبَعْثِ. فَقَالَ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- « أَلاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى قَوْمٍ أَفْضَلُ غَنِيمَةً وَأَسْرَعُ رَجْعَةً قَوْمٌ شَهِدُوا صَلاَةَ الصُّبْحِ ثُمَّ جَلَسُوا يَذْكُرُونَ اللَّهَ حَتَّى طَلَعَتْ عَلَيْهِمُ الشَّمْسُ فَأُولَئِكَ أَسْرَعُ رَجْعَةً وَأَفْضَلُ غَنِيمَةً » Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Наждга қўшин жўнатдилар. Улар Нажддан кўплаб ўлжаларни қўлга киритиб, тез қайтишди. Қўшин билан Наждга бормаган бир киши: «Бундан олдин оз муддат ичида катта ўлжани қўлга киритиб қайтган тўдани кўрмадик», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга оз муддат ичида булардан ҳам кўпроқ бойликни қўлга киритиб қайтган қавмнинг хабарини берайми? Улар бомдод намозини жамоат билан ўқиб, қуёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилиб ўтирган, сўнг ортга қайтган қавм. Ана ўшалар тез ва катта ўлжа билан қайтган қавмдирлар», дедилар. “ Саккизинчи фойдаси: Бобдод намозини суннатга мувофиқ адо қилган бўлади ва суннатни маҳкам ушлагани учун юзта шаҳиднинг ажрини қўлга киритади. Бу ҳақда Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: وَعَنْ ابنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَن النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ تَمَسَّكَ بِسُنَّتِي عِنْدَ فَسَادِ أُمَّتِي فَلَهُ أَجْرُ مِائَة شَهِيدٍ» Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматим фасодга кетиб қолган пайтда ким суннатимн маҳкам ушласа, унга юз шаҳиднинг ажри берилади», дедилар». Тўққизчи фойдаси: Дўзаҳдан озод бўлади ҳамда Жаннатга кириш баҳтига мушарраф бўлади. Имом Муслим ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган: عَنْ أَبِى بَكْرِ بْنِ عُمَارَةَ بْنِ رُؤَيْبَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَنْ يَلِجَ النَّارَ أَحَدٌ صَلَّى قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا». يَعْنِى الْفَجْرَ وَالْعَصْرَ. Абу Бакр ибн Умора ибн Руайба отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намозини (яъни бомдод ва аср намозларини) ўқиган одам ҳаргиз дўзахга кирмас», деганларини эшитдим. Ўнинчи фойдаси: Қиёмат кунида Аллоҳ таолони кўриш бахтига мушарраф бўлади. Бу ҳақда Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: عَنْ جَرِيرٍ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَظَرَ إِلَى الْقَمَرِ لَيْلَةً - يَعْنِي الْبَدْرَ - فَقَالَ: «إِنَّكُمْ سَتَرَوْنَ رَبَّكُمْ كَمَا تَرَوْنَ هَذَا الْقَمَرَ، لَا تُضَامُّونَ فِي رُؤْيَتِهِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتُمْ أَنْ لَا تُغْلَبُوا عَلَى صَلَاةٍ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا فَافْعَلُوا». Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир кеча – ой тўлган кечани назарда тутмоқда – у Зот ойга қараб туриб: «Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрасиз. У Зотни кўришда бир-бирингизга қийинчилик туғдирмассиз. Агар қуёш чиқиши ва ботишидан олдин намозни бой бериб қўймасликка қодир бўлсангиз, шуни қилинг», дедилар. Аллоҳ барчаларимизга Бомдод ва бошқа барча намозларни жамоат билан бирга адо қилишни ва юқорида айтиб ўтилган шарафга эга бўлишни насиб айласин! Саййид Муҳйиддин Махдум номидаги ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Мубинуллоҳ Анваров.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ