Маъадд авлодлари

3 йил аввал 1846 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Маъадд ибн Аднон тўрт ўғил кўрган: Низор ибн Маъадд, Қудоъа ибн Маъадд (уни Бикр Маъадд деб ҳам аташади), Қанас ибн Маъадд ва Иёз ибн Маъаддлардир. Аммо Қудоъа Яманга Ҳимяр ибн Сабаъ олдига борган. Сабаънинг асл исми Абдушамс бўлган. Сабаъ деб ном олишига сабаб, у араблар орасида биринчи бўлиб, асир ола бошлаган. Шунинг учун унга, «Сабаъ» – «асир олувчи» деб ном қўйишган. У Яшжуб ибн Яъруб ибн Қаҳтоннинг ўғлидир.

Ибн Ҳишом: яманликларнинг айтишича, Қудоъа – Молик ибн Ҳимяр ўғлидир ва Амр ибн Мурра ал-Жуҳаний айтади: Жуҳайна – Зайд ибн Лайс ибн Савд ибн Аслам ибн Илҳоф ибн Қудоъанинг ўғлидир.

Биз энг сара, гул юзли Шайх Қудоъа ибн Молик ибн Ҳимяр болаларимиз.

Минбар остидаги тошга ёзилган, машҳур насаб бизнинг насабимиз.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ