Пайғамбаримизнинг замонавий илм фойдали деб топган 10 та одатлари

3 йил аввал 8670 siyrat.uz

Муқаддас Ислом дини анъаналарига кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Яратганнинг ҳабиби, севгилиси, яратилган бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксагидир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг одатлари, айтган сўзлари ва етказган хабарларига асрлар оша мусулмон халқлари томонидан турмуш тарзининг муҳим қоидалари, намунаси сифатида амал қилиб келинмоқда. Бу амаллар инсонларга нафақат маънавий-ахлоқий, шунингдек, жисмоний наф ҳам келтирмоқдаки, уларнинг соғлик ва саломатлигимиздаги ўрни халқаро илм аҳли, замонамизнинг етук олимлари томонидан ҳайрат билан эътироф этилмоқда. Қуйида эътиборингизга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг илм-фан эътироф этган 10 та фазилат ва одатларини баён қиламиз. Эрта турмоқлик. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрта ётиб, азонда, Бомдод намози вақтида уйғонишни одат қилганлар. Бугунги илм ҳам эрта туриш куннинг самарали ўтишини, бу инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига фойдали эканини эътироф этди. Ҳар куни одатдагидан 15 дақиқа олдин уйғониш ҳам бир ойда анча-мунча фойдали иш билан машғул бўлиш учун замин яратади. Бугун жаҳониннг энг бадавлат инсонлари ҳам муваффақиятлари сирини эрта туриш билан изоҳлашмоқда. Кам  емоқлик. «Одам фарзандлари учун ўз ошқозонини тўлдиришдан ҳам ёмонроқ одат йўқ. Одам болаларининг тирик қолишлари учун бир неча бўлак озуқа кифоя қилади. Ўз таомининг учдан бири, ичимлигининг учдан бири ва олаётган нафасининг учдан бирига ҳам қаноат қилса бўлади.» (Имом Термизий ривояти) Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўли эканлиги Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда замонавий  илм томонидан ҳам исботланди. Хусусан, япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади. Секин овқатланмоқлик. Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатланиб бўлгач, 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар. Таомни бошқаларга ҳам илинмоқлик. Бу одат фазилатларнинг энг гўзали экани шубҳасиздир. «Якка-ёлғиз эмас, жам бўлиб, биргаликда овқатланишни одат қилинг.» (Имом Термизий.) Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) барчани таомни бошқаларга ҳам илинишга чақирганлар. Бугунги илмнинг эътироф этишича, қўни-қўшни ва атрофдагиларга таом улашмоқлик инсонни тушкунлик ҳолатидан фориғ қилар, оилавий ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлар экан. Айниқса, ота-оналарнинг фарзандлари билан бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланиши жуда фойдали тарбия воситаси экан. Сувни оз-оздан  ичмоқлик. «Туя мисоли сувнинг борини бир ҳўплашда ичманг. Сувни шошмасдан, 2-3 қултумда ичинг. Сувни ичишдан аввал бисмиллоҳ деб, ичаётган чоғингизда Аллоҳга шукур қилинг. Сувни ичиб бўлгач, Алҳамдулиллаҳ дейишга одатланинг.» (Имом Термизий ривояти.) Бугунги илмнинг айтишича, бир вақтда ёки қисқа вақт ичида кўп сув ичиш танада бош оғриғи, қон босими мувозанатининг бузилиши, бош айланишини келтириб чиқаради. Шу сабабли сувни шошмасдан ва кам-кам ичишга одатланинг. Анор истеъмол қилмоқлик. «Анор ва унинг пўстлоғи овқат ҳазм қилишни яхшилайди.» (Абу Нуайм ривояти.) Анорнинг фойдали хусусиятлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг тавсияларидан сўнг бир неча асрлар ўтиб илмда ҳам ўз исботини топди. Яқинда  замона олимлари анорни сайёрамиздаги энг фойдали мева дея эътироф этишди. Айниқса, юрак фаолиятида унинг нафи жуда кўп. Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди ва шундан 5 таси бошқа маҳсулотларда   учрамайдиган аминокислоталар ҳисобланади. Шунингдек, ушбу мева К, C, Б9 ва Б6 витаминларига ҳамда калий, асал, марганетс ва фосфор минералларига жуда бой. Анор таркибидаги К витамини эса суяк тўқималарини бирлаштиришда асосий роль ўйнайдиган модда ҳисобланади. Бу витамин, асосан, кальций элементидан таркиб топган. Бундан ташқари, анор суви ташқи яллиғланишларнинг битишига ҳам ёрдам бериши мумкин. Анор шарбати тишдаги муаммоларни бартараф қилишда ҳам қўл келади. Унда оғиз бўшлиғидаги бактерия ва вирусларга қарши курашиш хусусияти мавжуд. Анор таркибидаги моддалар инсон танасида ракни келтириб чиқувчи эстрагон ва эллаготанинлар ривожланишининг олдини олади. Рўза тутмоқлик. «Аллоҳнинг элчиси (Унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутмоқликни одат қилган эди.» (Ал-Насафий ривояти.) «Агар ойнинг бирор кунида рўза тутмоқликни ихтиёр қилсангиз, ойнинг 13-, 14-, ҳамда 15-кунлари энг яхшисидир.» (Ал-Насафий ривояти) Сўнгги илмий изланишлар овқатни истеъмол қилиш вақтлари ҳам саломатликка дахлдор эканини кўрсатмоқда. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) маълум кунларда мунтазам рўза тутганлар. Илмда маълум қилинишича, рўза танадаги гармонларни меъёрида сақлаш билан бирга,тушкунликка тушиш, тана аъзоларидаги яллиғланишнинг олдини олар экан.Ошқозонга  овқатнинг меъёрида ва айни керак маҳалда тушиши уннинг ҳазм учун камроқ вақт сарфлаши ва асосий эътиборни танани саломат ушлашга қаратишига хизмат қилар экан. Хурмо истеъмол қилмоқлик. «Аллоҳнинг элчиси (Унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) рўзани  хурмо меваси билан очишни одат қилган эди.» (Сунан. Абу Довуд ривояти.) Хурмонинг қондаги қанд миқдорини меъёрида ушлаши, қон таркибини бойитиши, ошқозонни овқатни ҳазм қилишга тайёрлаши ҳақидаги илмий исботларнинг эълон қилинганига у қадар ҳам кўп бўлгани йўқ. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳомиладор аёлларга ҳам хурмо истеъмол қилишни тавсия қилганлар. Хурмонинг танадаги заҳарли моддаларга қарши курашиши ҳам илмий исботланган. Қорин билан ётмаслик. «Аллоҳнинг элчиси (Унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) меҳмонларидан хабар олиш мақсадида олдимизга келдилар ва менга қорним устига ётмасликни, бу усулда ётадиганлардан Аллоҳ нафратланишини айтдилар.» (Имом Термизий ривояти.) Бугун шифокорлар ҳам катталарга ва болаларга қоринча ётишнинг зарарли эканлигини таъкидлашмоқда. Бунинг ички аъзолар ва умуртқага зарари борлиги  исботланган. Жисмоний фаол бўлиш. Исломда тананинг саломатлигига муҳим эътибор қаратилган. Бунинг эса бевосита ҳаракат билан боғлиқлиги ҳам исботланган. 5 вақт намоз ўқилиш танадаги мускул ва бўғинларнинг кундалик фаолият эҳтиёжига хизмат қилар экан. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ота-оналарга ҳам фарзандларини иш билан чиниқтириб, жисмоний фаол қилиб вояга етказишни маслаҳат берганлар. «Болаларингизга сузишни, камонбозлик ва отда чопишни ўргатинг.» (Имом Бухорий.) Юқоридаги барча фазилатлар ҳаётда янада самарали яшашимизга ёрдам беради.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ