ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИ КЎРГАНМАН

7 йил аввал 3671 siyrat.uz

Мақоми Иброҳим кубга ўхшаш тош. Иброҳим алайҳиссалом ана шу тош тепасидан туриб одамларни ҳажга чақирганлар. Шайх Шаъровийнинг бу тошга боғлиқ қиссалари бор. Бу қисса 1954 йилда шайх Маккаи мукаррамада шариат куллиётида ишлаётган пайтда бўлган эди. Ўша пайтда мақоми Иброҳимни ўз ўрнидан олиб бошқа жойга кўчириш фикри пайдо бўлган эди. Яъни тавоф қилувчиларга жойни кенгайтириб мақомни орқага кўчириш фикри туғилган эди. Подшоҳ уни кўчириш учун сешанба кунини белгилади. Шайх Шаъровий айтадилар: «Мен бу воқеани беш кун олдин Ҳарамда намоз ўқигани келганимда тўсатдан эшитиб қолдим. Саудия олимлари бу ишга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мақомни олдинги жойидан кўчирганларини далил қилишаётган экан. Мақом олдин Каъбага ёпишиб турган бўлган». Улуғ шайх бу фикрга қарши чиқиб дарҳол ҳаракат бошладилар. Тезлик билан Саудия ва Миср уламолари билан алоқа боғлаб гаплашдилар. Улар энди кеч бўлганини ва мақомнинг янги ўрни битганини айтишди. Шаъровий айтадилар: «Мен Саудия подшосига беш саҳифадан иборат телеграмма жўнатдим. Унда масаланинг фиқҳий ва тарихий томонини кенг ёритдим. Расулуллоҳнинг қилганларини далил қилаётганлар хато қилишганини айтдим. Зеро Расулуллоҳ Пайғамбарлар, у Зот Аллоҳнинг буйруғини татбиқ қиладилар. Бу нарсани ҳужжат қилиб мақомни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўрнатган жойдан олишимиз мумкин эмас. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам ўз даврларида буни қилмаганлар. Ўшанда кучли сел келиб мақомни оқизиб унинг ўрнини ўзгартириб юборган эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу дарҳол Мадинадан келиб саҳобаларни тўплаб улар билан маслаҳат қилдилар: — Қайси бирингиз мақомни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги ўрнини билади? Шунда бир киши туриб: — Мен биламан, эй Умар. Бунинг учун асбоб ҳам ҳозирлаб қўйганман. Мақомни ўзининг ёнидаги нарсаларга нисбатан қанча узоқликда эканини ўлчаб қўйган эдим. У киши бунга арқонларни ишлатган экан. Ҳазрати Умар дарҳол арқонларни келтиришни буюрдилар. У келтирди. Унинг росгўйлигига ишониб мақомни ўз ўрнига қайтардилар». Бу телеграмма подшоҳга етиб боргач, олимларни тўплаб уни муҳокама қилди. Улар телеграммадаги гапларга ҳамфикр эканликларини айтишди. Подшоҳ мақоми Иброҳимни ўз жойидан ўзгартириш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Кейин тавоф ерини кенгайтириш ҳақидаги Шаъровийнинг фикрларини ўрганиб чиқишни буюрди. Шайх Шаъровий мақом ҳисобланмиш у тошни синмайдиган шиша қубба остига қўйишни таклиф қилган эдилар. Чунки у олдин тавоф қилувчиларга халақит қиладиган каттароқ иншоотда турар эди. Подшоҳ шайх Шаъровийни чақиртириб икром қилди. У кишига чопон, соат ва қалам ҳадя қилди. Шунда шайх озгина жим бўлиб ўзлари билан овора бўлиб қолдилар ва юзларида шодлик нури порлаб дедилар: «Подшоҳ мақомни кўчириш учун қарор чиқарганидан икки кун кейин Аллоҳ мени .... кўзларимни саййидимиз Иброҳим алайҳиссаломни кўришга мушарраф қилди». Асака шаҳар «Файзиобод» жомеъ масжиди имом хатиби Сулаймонов Баҳодир тайёрлади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ