ЯРАТГАННИНГ РАҲМАТИГА ЭГА БЎЛГАНИМИЗНИ ҚАЕРДАН БИЛАМИЗ?

3 йил аввал 3169 siyrat.uz

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазони шариф ойини учга: аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлиш кунларига тақсим қилинганини айтганлар. Раҳмат кунларида турибмиз. Ҳамма ҳам Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлишни орзу қилади. Лекин Яратганнинг раҳматига эга бўлганимизни қаердан биламиз? Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Аллоҳ таолонинг раҳматига етишишни истаган инсон, аввало, раҳматга сазовор бўладиган амалларни бажариши лозим. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло раҳмли бандаларига раҳм қилади», – дедилар». Бухорий ривояти. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларга раҳм қилмаганга Аллоҳ таоло ҳам раҳм қилмайди», – дедилар». Бухорий ривояти. Мана шу ҳадисдан усул уламолари қуйидаги қоидани келтириб чиқарганлар: «Аллоҳнинг халқига қандай муомалада бўлсанг, Ҳақ ҳам сенга шундай муомалада бўлади». Яъни Аллоҳнинг яратган нарсаларига меҳрибонлик билан муносабатта бўлсангиз, У Зот ҳам сизга шундан муносабатда бўлади. Ундай бўлмаса, У Зотдан ҳам раҳм кутманг, дейдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: «Аллоҳумма инни асъалука мужибаати роҳматика...», деб дуо қилардилар. Дуонинг таржимаси: «Эй Аллоҳим, мен Сендан раҳматингга сабаб қилувчи нарсаларни сўрайман...». «Раҳмати Ҳақ баҳона ме хоҳад» – Аллоҳ таолонинг раҳмати баҳона, сабаб излайди, деганларидек, банда Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилса, сабабларни тайёрлаб қўйиши лозим бўлади. Аллоҳ таолонинг раҳматига сабаб бўладиган амаллар Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло раҳмли бандаларига раҳм қилади», – дедилар». Бухорий ривояти. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларига раҳм қилмаганга Аллоҳ таоло ҳам раҳм қилмайди», – дедилар». Бухорий ривояти. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир ҳадисни эшитиб, уни эшитганидек етказган одамни Аллоҳ раҳм қилсин. Бас, баъзи етказилган одам эшитувчидан англовчироқдир», дедилар». Ибн Ҳиббон ривояти. Холид ибн Абу Имрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тилларини узоқ ушлаб турдилар-да: яхши гап айтишни ғанимат билган, ёмонликдан сукут қилиб, саломат бўлган бандани Аллоҳ раҳм қилсин», – дедилар». Ибн Абуд Дунё«Ас сумт»да ривоят қилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган инсонни Аллоҳ раҳм қилсин», – дедилар». Абу Довуд ривояти. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳақини талаб қилганда карамли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», – дедилар». Бухорий ривояти. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Соч олдирганларга Аллоҳ раҳм қилсин» дедилар. «Қисқартирганларни ҳамми, Эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Соч олдирганларга Аллоҳ раҳм қилсин» дедилар. “Қисқартирганларни ҳамми, Эй Аллоҳнинг Расули? » дейишди. «Соч олдирганларга Аллоҳ раҳм қилсин» дедилар. «Қисқартирганларни ҳамми, Эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Қисқартирганларни ҳам», дедилар». Муттафақун алайҳ. Бу улуғ кунларда бир-бирларимизга раҳмли бўлиб, Аллоҳ таолонинг раҳматига ноил бўлишимизни Ўзи осон айласин!

Равшан Бахтиёр.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ