Яман подшоси Рабиъа ибн Наср ҳамда Шиққ ва Сатиҳ номли коҳинлар билан бўлган воқеалари қиссаси. Рабиъанинг туши

3 йил аввал 2045 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Рабиъа ибн Наср ўтган Туббаъ подшоҳлари каби Яманга подшоҳлик қилган43. Рабиъа бир кечаси даҳшатли туш кўриб, қаттиқ қўрқиб кетди. Мамлакатидаги биронта ҳам фолбин, сеҳргар ва мунажжимларни қолдирмасдан ҳаммаларини ҳузурига чорлади. Уларга: «Мен бир туш кўрдим, ундан жуда қўрқиб кетдим. Сизлар менга шу тушнинг таъбирини айтиб беринглар»,  деди. Улар: «Тушингизни бизга айтинг, таъбирини айтиб берайлик»,  дейишди. Подшоҳ: «Агар мен сизларга тушимни айтиб берсам-у, сизлар уни таъбир қилсангизлар, ундан кўнглим тўлмаслиги мумкин. Чунки менинг тушимни айтмасимдан олдин билган одамгина тўғри таъбир қилади»,  деди. Шунда подшоҳга улар орасидан бир киши: «Агар подшоҳимиз шуни истаётган бўлсалар, Сатиҳ ва Шиққларнинг олдиларига одам юборсинлар, чунки ҳеч ким тушлар таъбирини улардек билолмайди. Шундай қилсалар, улар подшоҳ истагини бажо келтирадилар», деди.

Сатиҳнинг исми Рабиъ ибн Рабиъа ибн Масъуд ибн Мозин ибн Зиъб ибн Адий ибн Мозин ибн Ғассондир.

Шиққ – Саъб ибн Яшкур ибн Руҳм ибн Афрак ибн Қаср ибн Абқар ибн Анмор ибн Низор ўғлидир. Анмор – Бажила ва Хасъамларнинг отасидир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ