Оиламизда Рамазон

6 йил аввал 3025 siyrat.uz

Бу йил ҳам бошқа йиллар сингари Рамазон ойи қайтадан оиламиз эшигини тақиллатиб келди. Бундан қалбларимиз ҳурсандчиликка тўлди. Бу ойга мусулмон оиласининг ҳар бир аъзоси тайёр бўлмоғи лозим. Рамазон бошқа ойларга ўхшаган ой эмас. Бу ойда дўзах эшиклари ёпилади, Жаннат эшиклари очилади. Инсонда жуда кўп яхшиликларни қилишга қизиқишлар пайдо бўлади. Чунки Рамазон Ислом умматининг ойидир. Рамазон ўзи билан тоғлар ҳам кўтара олмайдиган фазилатлар ҳамда яхшиликларни олиб келадиган ойдир. Рамазон ойи қалблар ўз Роббиларига саждаларини кўпайдирадиган ойдир. Рамазон нафслар ўз Роббиларига тақвосини кўпайтирадиган ойдир. Тақво эса Аллоҳ таоло яхши кўрадиган нарсаларини қилиб, ёмон кўрган нарсаларидан узоқда бўлишдир. Аждодларимиз Рамазон ойига етказишини сўраб Яратганга дуолар қилар эдилар. Рамазон  масжидларимиз Қуръон хатми билан нурга тўладиган ойдир. Рамазон – оиламиз учун бир мактаб десак, хато бўлмайди.

Рамазон ойи учун оилавий кунлик ҳисоблагич жадвали

بسم الله الرحمن الرحيم

قال الله تعالى: {سَابِقُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُم}

Маъноси: (Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга шошилингиз!
Кунлик амаллар لا إله إلا الله محمد رسول الله 100маротаба Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга 100маротаба салавот Аллоҳ таолога 100маротаба истиғфор айтиш Беш вақт намозни жамоат билан ўқиш Қуръони каримдан бир пора ўқиш Хафтада Жума намозига барвақт бориш Ой давомида энг камида бир маротаба ифторлик қилиб бериш
Душанба
Сешанба
Чошанба
Пайшанба
Жума
Шанба
Якшанба
 

Эслатма: ҳар куни қилган ишингизни (ü) белгиси билан белгилаб кетинг. Қила олмаган ишингизни эса, (x) белгиси билан белгиланг.

  1. Беш вақт намозни жамоат билан ўқиш эркаклар учундир. Аёллар уйда ўқийдилар.
  2. Қуръони каримни ўқишни билмайдиганлар олимларимиз томонларидан ёзилган ўзбек тилидаги тафсир ва таржималарни ҳар куни оила аъзолари билан бирор вақтни белгилаб ўқисалар бўлади. Қуръонни яхши ўқий оладиганлар ўзлари қодир бўлганича ўқийдилар.
  3. Жума намозга бориш эркаклар учун. Аёллар уйларида пешин намозини ўқийдилар. Жумага бир ой давомида барвақт борган инсонда ўрганиш пайдо бўлади.
  4. Ифторликни жуда катта қилиш шарт эмас. Унга яқинлар ва камбағал инсонлар чақирилса, жуда яхши бўлади.

Хуласа: Бу ой турли гуноҳ ишлардан, беҳуда ўйин кулгулардан тийилиб, бутун вужудимиз билан Аллоҳга юзланадиган ойдир. Бу ойда бошлаган ҳар бир ишимиз, иншааллоҳ, кейинги ойларни ҳам ўз ичига олиб, йиллик қиладиган ишимиз бўлса, ажаб эмас!

 Тошкент вилояти Қибрай тумани

Саъдулла ота номли жоме масжиди имом-хатиби Мирҳамидов Обид




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ