Туббоннинг ўғли Ҳассон ибн Туббоннинг подшоҳ бўлиши ва унинг ўз укаси Амр томонидан ўлдирилиши

1 ўн йил аввал 1968 siyrat.uz

Туббоннинг ўғли Ҳассон ибн Туббон Асъад Абу Кариб тахтга ўтиргач, Яман халқи билан бирга араб ва ажам ерларини босиб олиш мақсадида йўлга тушди. Улар Ироқ ҳудудининг бир қисмига етдилар.

Ибн Ҳишом: Менга баъзи илм аҳли хабар беришича, улар Баҳрайнга етишди. Шу пайт Ҳимяр ва Яман қабилалари Ҳассон билан бирга юришда давом этишни ёқтирмай, ўз ватан ва оилаларига қайтиб кетишни хоҳладилар. Улар Ҳассоннинг аскарлари орасида кетаётган укаси Амрга: «Аканг Ҳассонни ўлдир, биз сени унинг ўрнига подшоҳ қиламиз ва сен бизларни ўз ватанимизга қайтариб олиб кетасан»,  дейишди. Амр уларнинг сўзларини қабул этди. Уларнинг барчаси Амрнинг атрофида тўпландилар. Фақатгина Зу Руайн ал-Ҳимярий деган одамгина қўшилмади. У Амрни бу ишдан қайтариб, ушбу шеърни ҳам айтди:

Эй бедорликни уйқуга алмаштирган одам.

Тунни хурсанд ўткизгандир, бахтли одам.

Аммо Ҳимйар ўз подшосин алдаб, унга хиёнат этди.

Энди Зу Руайнни Аллоҳнинг ўзи кечиргай.

Сўнг бу шеърини бир парча қоғозга ёзиб унга муҳр босди. Кейин уни Амрга олиб келиб: «Ушбу мактубимни мен учун сақлаб қўйсанг»,  деди. Амр мактубни сақлаб қўйди. Сўнгра Амр акаси Ҳассонни ўлдириб, қолганлар билан Яманга қайтиб келди. Шунда ҳимярлик бир киши бу байтларни ўқиди:

 

Ўтмиш замонларда Ҳассондек кимсани ўлдирилган ҳолда кўрган кишининг кўзларига Аллоҳнинг раҳми келсин.

Уни Туббаъга қарши бўлганлар «ҳеч зарари йўқ» дея ўлдириб юбордилар.

Сиз ўлдирган кимса бизнинг энг яхшимиз эди.

Энди сиз тирик қолдирган кимса бизга хожа бўлди ва ҳар бирингиз бизга хожа бўлдингиз.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ