Таъзия

7 йил аввал 2750 siyrat.uz

                                                                                                               

                                                                                                                  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан ТАЪЗИЯ

Истиқлол раҳнамоси, халқимизнинг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримов фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Президентимиз халқнинг хотирасида мустақиллик, тинчлик бунёдкори тимсоли сифатида сақланиб қолажак. Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ушбу оғир айрилиқ муносабати билан Президентимизнинг оила аъзоларига, яқинларига ва бутун ўзбек халқига таъзия изҳор қилиб, самимий ҳамдардлик билдиради. Аллоҳ таоло у кишини диний қадриятларнинг тикланиши, Ватан озодлиги, эл-юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлидаги меҳнатлари, садақаи жорияларини ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, мағфиратига олсин ва муносиб мукофотласин. إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтамиз» (Бақара сураси, 156-оят).



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ