Ақабаи увло байъати

1 ўн йил аввал 1928 siyrat.uz

Иккинчи сана, яъни нубувватнинг ўн иккинчи йили Мадинадин ансори киромнинг ўн икки нафарлари ҳаж мавсумида Маккаи мукаррамаға келдилар. Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила Ақабада жамъ бўлдилар. Ўшал ерда ҳаммалари давлати иймонға мушарраф бўлдилар. Алардин хотунлардин олунадурган байъат олунди. Ҳаммалари тубандаги шартлар ила байъат бердилар:

1.Бизлар танҳо Аллоҳ таолонинг Ўзиға ибодат қилурмиз, ҳеч кимни Анга шерик қилмасмиз.

2. Бизлар ўз ҳалолимиздин бошқа хотунлар ила ношаръий алоқа қилмасмиз ва ўғурлик қилмасмиз.

3. Бизлар ўз авлодларимизни ўлдурмасмиз.

4. Бизлар ҳеч кимға ёлғон туҳмат қилмасмиз ва чақимчилик қилмасмиз.

5. Бизлар ҳар бир яхши ишни қилмакда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламға итоатда бўлурмиз.

Бу ҳазарот Мадинаға ёнмакчи бўлганларида Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам аларға Исломни таълим бермак учун ҳазрат Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуни қўшуб бердилар. Бу жаноб Маккаи мукарраманинг давлатманд хонадонларидин бирларин ёлғуз суюмлик фарзанди эрдилар. Кўчаларда яхши отларға миниб юрур эрдилар. Олдларидин ва орқаларидин ғуломлар юрур эрдилар. Бир бор кийган либослари икки юз рупиядин кам бўлмас эрди. Вақтики, Меҳрибон Парвардигор бу жанобни дини исломға мушарраф қилди, дунё роҳатларидин ва жисмоний тажаммуллардин алоҳида бўлуб, руҳоний ҳолатларин тараққий этдура бошладилар. Мадинаға келганларида Мадинанинг диний устози бўлуб шуҳрат олдилар. Лекин кийган либослари кўҳна бир чодир парчаси бўлуб, анинг икки тарафин тиконлар ила қўшуб олур эрдилар. Қушхоналари жаноб Асъад ибн Зурора уйлари эрди. Ул уйда беш вақт намозда аларға имом бўлуб турдилар. Ислом диниға дохил бўлган мадиналик саҳобаларға аҳкоми динияларин таълим берур эрдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ