Дарахтнинг у Зотга бўйсуниши

535

   Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб бориб кенг водийга тушдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат учун кетдилар. Мен ортларидан бир идишда сув олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам назар солиб, ўзларига тўсиқ бўладиган нарса кўрмадилар. Водийнинг четида икки дарахт кўриниб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бири томон юриб кетдиилар. Унинг шохларидан бирини тутиб туриб: «Аллоҳнинг изни ила менга эргаш», дедилар. Бас, у ул Зотга худди бурнидан ҳалқа ўтказилган туя ўз етакчисига эргашганига ўхшаб эргашиб кетди. У Зот бошқа дарахтнинг олдига келиб, унинг шохларидан бирини тутиб туриб: «Аллоҳнинг изни ила менга эргаш», дедилар. Бас, у ҳам ул Зотга эргашди. Икковларининг ўртасига етганда уларни улаб туриб: «Иккингиз, Аллоҳнинг изни ила, мени тўсингиз», дедилар. Улар бир-бирларига киришдилар. Жобир айтадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг яқиндалигимни сезиб қолиб узоқлашмасинлар деб, тезлаб у ердан кетдим. Ўтириб, ўзимга ўзим гапириб бир оз вақтни ўтказибман. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен томон келмоқдалар. Икки дарахт эса ажраб ҳар бири ўз ўрнига ўрнашибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини қимирлатиб, бундоқ-бундоқ деганларини кўрдим. Сўнгра юриб олдимга келдилар ва: «Эй Жобир, менинг мақомимни кўрдингми?»  дедилар. «Ҳа, ё Расулуллоҳ»,  дедим мен».

   Муслим ривоят қилган.

Мулоҳаза билдиринг