Сақифнинг насаби ва бу тўғрида Абус-Салт айтган шеър

3 йил аввал 1783 siyrat.uz

Сақифнинг исми Қасий ибн ан-Набиб ибн Мунаббиҳ ибн Мансур ибн Яқдум ибн Афсо ибн Дуъмий ибн Иёд (ибн Низор) ибн Маъадд ибн Аднондир. Умайя ибн Абус-Салт ас-Сақафий деди:

Қавмим Иёддир, гарчи улар бир халқ бўлсалар-да ёки Ҳижоз ерида то қўйлари ориқлагунча турсалар-да,

Улар бир қавмки, Ироқ ерларига бутунлай кўчиб боргандирлар. Улар қоғоз-қаламни биринчи бор муомалага киргизгандирлар. Умайя ибн Салт эса мана бундай деган: Мендан келиб чиқишим ва наслу-насабим ҳақида сўрасанг, мен, албатта, сенга ишончли маълумотлар бераман. Албатта, биз Абу Қасий Набитга бориб уланамиз,

Мансур ибн Яқдумга мансубдир қадимларимиз.

Ибн Ҳишом: Сақиф – Қасий ибн Мунаббиҳ ибн Бакр ибн Ҳаво – зин ибн Қайс Айлон ибн Мудар ибн Низор ибн Маъадд ибн Аднондир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ