Абдулмутталибнинг Каъбада Аллоҳдан Абраҳага қарши ёрдам сўраши

1 ўн йил аввал 1859 siyrat.uz

Абраҳа олдидан қайтиб келишгач, Абдулмутталиб Қурайш ҳузу-рига келди. Уларга бор гапни етказиб, Абраҳа аскарлари озор бермасинлар, дея уларни Маккадан чиқиб туриш, тоғлар ва тоғлардаги ғорларга беркинишга буюрди. Сўнг Абдулмутталиб Каъбага кириб, унинг эшиги ҳалқасидан ушлади. У билан бирга Қурайшдан бир неча киши ҳам бор эди. Улар Аллоҳга дуо қилиб, Абраҳа ва унинг аскарларига қарши ёрдам сўрадилар. Абдулмутталиб қуйидаги дуоларни ўқиди:

Эй, Аллоҳим, банданг ўз туяларини сақлаб қолди, энди Сен ҳам ўз уйингни сақлагайсан.

Эртага уларнинг хочлари ва ҳийлаларини Ўз куч-қудратингдан ғолиб чиқармагайсан.

Агар уларга қибламиз бўлган Каъбангни қўйиб берсанг, бу ўз ишингдир.

Ибн Исҳоқ: Икрима ибн Омир ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуддор ибн Қусай Асвад ибн Мақсудга қарши ушбу дуони ўқиди:

Эй, Аллоҳим, Асвад ибн Мақсудни ўзинг хор қилгин.

У Каъбага ҳужум қилиб, туяларни ҳайдаб кетди.

У Ҳиро ва Сабир тоғлари орасида тажовузга қўл урди.

Шунинг учун унга ҳалокат етсин, зеро у бадарға этилишга ҳақлидир.

Эй Раббим, уни ҳар қандай ёмонликдан тап тортмайдиган қора ажамлар сафига қўшгин,

Уни ўзинг хор этгин, зеро Маҳмуд сенинг ўзингдирсан.

Ибн Ҳишом: бу Икрима ибн Омирдан ривоят қилинган шеърлар орасида энг ишончлиси бўлиб, ундаги «ҳар қандай ёмонликдан тап тортмайдиган» дегани арабчада «тамотим» сўзи билан ифодаланган.

Ибн Исҳоқ: сўнгра Абдулмутталиб Каъба эшиги ҳалқасини қўйиб юбориб, ёнидагилар билан бирга тоғ тепасига чиқиб кетди. Улар Абраҳанинг Маккага кириб, у ерда нима қилишини кутиб турардилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ