Фил воқеасидан сўнг арабларнинг Қурайшни улуғлаганлари

1 ўн йил аввал 1813 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Аллоҳ ҳабашларни Маккадан ҳайдаб, уларни ўз азобига дучор этганидан сўнг, араблар Қурайш қабиласини улуғлай бошладилар ва улар ҳақида: «Улар Аллоҳнинг аҳлидирлар. Аллоҳ уларни ҳимоя қилиш учун душманларини ҳалок қилди»,  дедилар. Улар фил воқеаси тўғрисида бир қанча шеърлар битдиларки, унда Аллоҳ ҳабашларга нима қилгани ва Қурайшдан душманлар ҳийласини қандай ҳимоя қилгани хусусида сўз боради.

Абдуллоҳ ибн аз-Зибаъро ибн Адий ибн Қайс ибн Адий ибн Саид ибн Саҳм ибн Амр ибн Ҳусайс ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр шундай деган:

Макканинг ичидан қувиб юборилдилар,

Зотан, у шаҳар қадимдан ҳурмати сақлангандир.

Бу шаҳар ҳаром номини олганда, ёруғ юлдуз ҳам яралмаган эди.

Одамлардан бирорта азиз кимса унинг ҳурматига эгалик қила олмайди.

Қўшин амиридан у шаҳар ҳақида кўрган нарсаларини сўра,

У билмаганларга билганлари ҳақида хабар беради.

Олтмиш минг аскар ўз ерига етиб бора олмади,

Қайтиб боргани ҳам дард чеккач, тирик қолмади.

Бу ерда улардан олдин Оду Журҳумлар бўлган эдилар,

Аллоҳ уни бандалардан устун қилиб қўяди.

Ибн Исҳоқ: Ибн аз-Зибаъро «Қайтиб боргани ҳам дард чеккач, тирик қолмади» деб Абраҳани назарда тутган. Зеро уни жароҳатланган пайтда олиб кетганларида, Санъога боргач ҳалок бўлган.

Ибн Исҳоқ: исми Сайфий бўлган Абу Қайс ибн ал-Аслат ал-Ансорий ал-Хатмий шундай деган (Ибн Ҳишом: Абу Қайс ибн ал-Аслатнинг насаби – ибн Жушам ибн Воил ибн Зайд ибн Қайс ибн Омира ибн Мурра ибн Молик ибн ал-Авсдир):

Ўрнингиздан туринг, тоғлар орасидаги бу Байтнинг устунларини сийпалаб, Раббингизга дуо қилинг.

Сизларнинг бошингизда Унинг ҳузуридан аниқ синов бор,

Эртага қўшинни бошлаб Абу Яксум келиб қолади.

Қўшиннинг боши текисликда- ю, адоғи тоғлар тепасигача чўзилган.

Қачонки Арш Соҳибидан сизларга ғалаба келганда,

Уларни ҳақиқий мулк эгасининг қўшинлари лою тошлар орасида даф этди.

Улар дарҳол қочиб қолдилар, деярли, бирортаси ўз аҳлига етиб бора олмади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ