Муҳаррамнинг 30-куни

545
  • Ҳижрий 1319-йил 30-муҳаррам куни (милодий 1901-йил 19-май) Усмонлилар султони Абдулҳамид II Теодор Ҳерзл номли яҳудийнинг миллионлаб олтин тангалар эвазига Фластин ерларида яҳудийларнинг муҳожир бўлиб яшаш ҳақидаги таклифини рад қилди.
  • Ҳижрий 7-йил 30-муҳаррам куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан Мадинанинг шимолий шарқида жойлашган яҳудийлар қишлоғи Хайбарга уларнинг мусулмонларга нисбатан хиёнатлари сабабли ғазот қилдилар ва уларни ўз қалъаларида то таслим бўлгунларига қадар қамал қилдилар.
  • Ҳижрий 189-йил 30-муҳаррам куни Ҳорун ар-Рошид буйруғи билан Жаъфар ибн Яҳё Бармакий қатл қилинди.

Мулоҳаза билдиринг