Сафар ойининг 9-куни

495
  • Ҳижрий 495-йил 9-сафар куни (милодий 1101-йил 3-сентябр) Мансур ибн Аҳмад Мустаъла биллаҳ Фотимийлар давлати тахтини эгаллади. Мансур ибн Аҳмад давлатни бошқарган ўнинчи фотимийлар сулоласидан ҳисобланади.
  • Ҳижрий 656-йил 9-сафар куни (милодий 1258-йил 15-феврал) Аббосийлар халифаси шаҳарни моғулларга топшириш ҳақидаги эълонидан сўнг Ҳулаку Бағдодга кирди.
  • Ҳижрий 658-йил 9-сафар куни (милодий 1260-йил 25-январ) ҳозирги Суриянинг катта шаҳарларидан бири бўлган Ҳалаб шаҳри татарлар томнидан босиб олинди. Ҳалаб шаҳри моғуллар Бағдоддан сўнг биринчи бостириб кирган Шом шаҳарларидан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1107-йил 9-сафар куни (милодий 1695-йил 19-сентябр) Усмонлилар ҳарбий флоти денгиз орқали Юнонистонга яқин бўлган Майдали ороли қуролланган ҳарбий флотига қарши жангга киришди. Бу жангда Майдали флотида 5 минг аскар ва Усмонлилар флотидан 300 аскар ҳалок бўлди.

Мулоҳаза билдиринг