Сафар ойининг 10-куни

522
  • Ҳижрий 99-йил 10-сафар куни (милодий 717-йил 1-октябр) Умавийлар халифаси Сулаймон ибн Абдулмалик давлатни 3 йил бошқарганидан сўнг вафот этди. Унинг даврида умавийлар давлати маданияти тараққий топди.
  • Ҳижрий 1044-йил 10-сафар куни (милодий 1634-йил 5-август) Усмонлилар давлати ҳукумати спиртлик ичимликлар ичишни ман қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Қарорга кўра, маст қилувчи ичимлик ичган ҳатто уйида сақлаган фуқарони тегишли жазо ва жарималарга тортилади.
  • Ҳижрий 1374-йил 10-сафар куни (милодий 1954-йил 7-октябр) Азҳари шариф шайхларидан бири имом Абдулмажид Салим вафот этди. У киши Азҳар шайхлари силсиласининг 33-вакили ҳисобланади.

Мулоҳаза билдиринг